Мустақил Ўзбекистонимизнинг ҳар бир шаҳри гўзал ва обод бўлиши керак. Айни пайтда қишлоқлар ҳам ҳудди шаҳар қиёфасини олиши зарур. Мана шундай эзгу ният билан ёзилган ушбу китоб меъморлар, лойиҳачилар, шаҳар таъмир-ланиши ва янги қурилишлар билан боғлиқ ташкилотлар, қурилиш соҳаси мутахассислари тайёрлайдиган ўқув юртлари талабалари учун муҳим услубий қўлланмадир.
Тақризчилар :
Меъморчилик фанлари доктори, профессор М. Қ. АҲМЕДОВ
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор Р. М. АҲМЕДОВ
Урганч қурилиш касб ҳунар коллежи
педагогик кенгаши томонидан
нашрга тавсия қилинган
ДАВРТАЛАБ ТАДҚИҚОТ
(Сўз боши ўрнида)
Меъморчилик аждодларимиз томонидан қайта — қайта сайқал топиб, бойитилиб бизгача етиб келган ва жуда катта қадр -қиммат топиб келаётган ноёб амалий саньат тури хисобланади. Ўрта Осиё меьморчилиги қадим замонларданоқ дунё маданий тараққиётида салоҳиятли ўрин тутиб келганлиги қадим Самарқанд, Бухоро, Хива тарихий обидалари мисолида намоён бўлиб турибди. Айни пайтда замонавий шаҳарсозлигимиз ва меъморчилигимиз ҳам дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Бунинг боиси шундаки, замонавий меъморчилигимиз ўзининг теран томирларидан қувват олган ҳолда изчил ривожланмоқда ва тобора такомиллашиб бормоқда. Мустақиллик йилларида бутун Ўзбекистонимизда қад ростлаган кўплаб замонавий иншоотларда ота-боболаримизнинг меъморчилик касбига муносабатимиз, меҳр-у садоқатимиз, ихлос ва эътиқодимиз мужассам бўлиб яққол кўриниб турибди.
Ҳамкасбимиз И. С. Бойжоновнинг меъморчиликда энг долзарб муаммолардан бири — шаҳарларнинг материал фазовий муҳити, уларни қайта ташкил этишга бағишланган тадқиқоти ҳам нодир касбни улуғлаган ота боболаримизга бўлган чексиз эҳтиромнинг, она юртга бўлган меҳр — муҳаббатнинг, қолаверса ўз касбига бўлган беҳад ихлос-эътиқоднинг намунасидир. Тадқиқотни ўқиб муҳтарам юртбошимизнинг бир кўрсатмаси беиҳтиёр ёдимга келди: «Биздан обод ва озод Ватан қолсин!» Бу ҳикматнинг алоҳида ифодаси эса шаҳарсозлик муаммоларини тўлақонли ҳал этишимиз билан чамбарчас боғлиқ. Ҳамкасбимизнинг узоқ йиллик тадқиқоти асосида ёзилган ушбу китобда шаҳар муҳитида уйсозлик, қурилиш жараёнлари атроф — ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш иморат ва иншоотларни таъмирлаш, безаш, турли замонавий лойиҳалар тайёрлаш ва танлаш, шаҳарларнинг меъморий салоҳиятига оид маданияти каби муҳим масалалар юзасидан қимматли фикр мулоҳазалар билдирилади. Айни пайтда муаллиф бу борада аниқ ва фойдали, қулай таклифларни ўртага ташлайди. Китобда шаҳарсозлик муаммоларига оид эркин ва ишонч билан қимматли фикрлар билдирилганлигини, муаллиф — И. С. Бойжоновнинг меъморчилик соҳасида етарли билимга, иқтидорга малакага эга эканлигидан деб биламан. Мен ҳамкасб сифатида И.С.Бойжоновни яхши меьмор ва изланувчан ташкилотчи ва ташабускор инсон сифатида қадрлайман. У Хоразмнинг иқтидорли меъмори. Биринчи бўлиб воҳада меъмор-чилик фанлари номзоди унвонига мушарраф бўлган эди. Ўз соҳасини чуқур ва яхши билади. Республикада ўз меҳнати, ижодий изланишлари, ташкилотчилиги билан кўзга кўринган таниқли мутаҳассис, истеъ-додли олим, меъморчилик амалиёти ва унинг махсус таълими соҳасида ташабусскор раҳбар, бунёдкорлик ишларида ўзига хос ўрни бор. Унинг 15 йилдан ортиқ вақт давомида Урганч шаҳар бош архитектори лавозимида ишлаб, воҳа марказини чиройли ва кўркам манзара касб этишида жонкуярлик билан меҳнат қилганидан ҳабардорман.
И. С. Бойжонов 1988 йилдан буён раҳбарлик қилаётган Урганч қурилиш касб ҳунар коллежини республикадаги турдош илм даргоҳлари ичида энг намунали, ибратли билим ва ҳунар маскани сифатида кўрсатиб ўтиш мумкин. Коллеж тажрибаси республикадаги марказий нашрларда, радио ва телевидениеда мунтазам оммалаштириб келинмоқда. Бу ерда республика миқёсида нуфузли анжуманлар ўтказилган. Ҳорижлик ҳамкасблар ҳам ушбу коллеж фаолиятига ҳавас билан қараб, илиқ фикрлар билдиришган.
Ибодулла Бойжонов «Урганч шаҳар архитектураси», « Диплом лойиҳалаш услуби», «Меъморлар маскани», «Ҳумо қўнган шаҳар», «Мустақиллик меъморлари», «Изланишлар самараси» каби қатор рисола ва монографиялар, республика матбуотида чиққан 150 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалар муаллифи. Ҳамкасабимизнинг навбатдаги « Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш» китоби мустақил мамлакатимиз шаҳарларини янада обод, кўркам, ҳушманзара кўриш мақсадида эзгу ният билан яратилган илмий рисоладир. Рисола қадр-қиммати бунёдкорларимизнинг яратувчилик ишларида қўл келади.
Ҳамкасбимизни ҳайрли тадқиқоти билан қутлаб, унинг бу соҳада олиб бораётган бетиним ишларида янада ижодий баркамоллик тилайман.
М. Қ. АҲМЕДОВ,
меъморчилик фанлари доктори, профессор,
Самарқанд Давлат меъморчилик қурилиш
институти проректори.
М У А Л Л И Ф Д А Н
«-Агарки ҳар қайси инсон, бу уй меники, бу шаҳар меники, бу юрт меники, у қандай обод бўлса бу менинг бахтим ва бойлигим, деган фикр билан яшаса, биз ўз мақсад муддаоларимизга тезроқ етамиз. Мен, айнан шундай ҳаётий фалсафа қон — қонимизга, суяк — суякгимизга кириб бориши, қалбимиздан чуқур жой топишининг тарафдориман ва барчангизни, бутун халқимизни шунга даъват этаман.»
Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси (2005 йил, 22 апрел) да сўзлаган нутқидаги бу ҳаётбахш, дурдона фикрларни меъмор олим сифатида, қолаверса, мамлакатимиз оддий фуқароси сифатида ўзимга дастуриамал билдим.
Қолаверса икки чақириқ бўйича Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати бўлган кезларимда ҳам юртбошимизнинг юртимизни янада обод ва кўркам бўлиши борасида айтган гапларини эшитиб, бунинг амалдаги ифодасини кўриб, биз меъморлар, қурилиш мутахассислари бунёдкорлар зиммасидаги вазифалар ниҳоятда улкан ва масъулиятли эканлигини ҳар дақиқада ҳис қилиб тураман. Менинг бу ва бундан олдинги илмий ишларимни юзага келишида ана шу масъулият ҳисси мужассам.
Бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозим: пойтахтимиздаги Мустақиллик майдони ҳар биримиз учун жуда азиз ва мўътабар. Кейинги йиллларда мамлакатимиз бош майдонида халқимизнинг асрий урф — одатлари, маданияти, қадриятлари ва миллий меъморчилик анъаналари тобора теранроқ акс этиб бормоқда. Истиқлолимиз меъмори — Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида Мустақиллик майдони жазибали масканга, яхлит ва мукаммал мажмуага айланиб бораётганини кўриб, қалбимизда фахр — ифтихор туйғулари жўш урди.
Фақат пойтахтимизда эмас, мамлакатимизнинг барча ви-лоятларида, шу жумладан, қўш соҳил этагидаги бизнинг Хоразм воҳасида ҳам юртбошимизнинг саъй ҳаракатлари, ташаббуси билан рўёбга ошган ва ошаётган бунёдкорлик ишлари элдошларимизга ғурур ва сурур бағишлайди. « Авесто» боғи, Жалоладдин Мангуберди хиёбони, Хоразм Маъмун академияси, яна қанчадан қанча муҳташам иморатлар, гўзал боғ ва хиёбонлар, равон йўллар, кенг кўчалар…
Булар бари мустақиллик шарофати, юртбошимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмаганимиз ва бўлмаслигимизнинг ифодаси сифатида олиб борилаётган улуғ ишларга бош бўлаётганлиги-нинг натижасидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 04.04.2002 йил 354—11-сон қарорига мувофиқ амалга киритил- ган «Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодекси»да жамият, давлат, юридик ва жисмоний шахсларниг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари, фуқароларнинг қулай, яхши фаолият кўрсатиш муҳити билан таъминлаш, умуман шаҳарсозлик фаолиятининг асосий талаблари очиқ — ойдин кўрсатилиб берилган. Китобни ёзиш жараёнида, ушбу ҳаётбаҳш қарор билан қайта — қайта танишиб чиқдим ва шунга таянган ҳолда ўз фикр мулоҳазаларимни изҳор этишни бурчим деб билдим.
Китобда ўртага ташланган муаммолар ўз ифодасини топиб, мулоҳазаларим ҳаётга тадбиқ этилса, шаҳарларимиз обод, гўзал, кўркам бўлишига, жаннатмакон Ўзбекистонимиз янада гуллаб — яшнашига оз бўлсада ҳиссам қўшилганидан бахтиёр бўлар эдим. Китоб қўлёзмаси билан танишиб, масла-ҳатлар берган ҳамкасб дўстларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман.
ШАҲАРЛАРНИНГ МАТЕРИАЛ ФАЗОВИЙ МУҲИТИ
ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ
Шаҳар муҳити халқ хўжалигини режалаштириш, қури-лишни қонунчилик негизида тартибга солиш, шаҳарларни материал-техник тузилмасини, лойиҳалашни меъморий режа-лаштиришни, инженер — техник ҳолатини мураккаб жараён-ларини бошқаришни ташкил қилишдаги комплекс тушунчадир.
Материал — фазовий муҳит — шаҳарсозлик фаолиятининг натижасидир. Шаҳар муҳити кўп образлилиги, мазмунан бойлиги билан зарур масалаларни атрофлича ҳал қилишда турли соҳа мутахассисларини бу ишларга жалб қилинишини талаб этади.
Шаҳар муҳитини замон талаби даражасида бўлиши аввало шу шаҳардаги табиий асосларга боғлиқ. Аҳоли пунктининг материал фонди ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга. Чунки шаҳар ўзининг бутун таркибий қисмлари, турар жой бинолари ва жамоат иншоотлари, саноат комплекслари ва техник қурилмалари, магистраллари ва транспорт воситалари билан фазовий материал муҳитини сифатини яхшилайди ёки аксинча ёмон аҳволга олиб келади.
Шаҳар муҳитини ташкил этишда асосий тамойил қилиб тўлиқлик ва бўлинмаслик, унинг ҳамма таркибий қисмларини бир — бириси билан узвий боғлиқлигидир. Жиддий аҳамиятга эга бўлган боғлиқ жиҳатлардан яна бири шундаки, одамлар томонидан бу фаолият доимий бошқариб турилади.
Шаҳар муҳити сифатини таъминловчи ва белгиловчи омиллар нимада? Биринчидан экологик, мувозанатни сақлаш лозим. Иккинчидан, аҳолининг ҳаётий фаолияти, жамиятни ижтимоий — маданий ривожига қўшаётган ҳиссасини эътиборга олиб, уларга яшаш, ишлаш, дам олиш шароитларини тўла — тўкис яратиб бериш зарур. Бу эса одамларнинг ўз ён атрофидаги предметларни, меъморий — фазовий, техник тузилмаларни қадрлаши ва такомиллаштириб бориши билан чамбарчас боғликдир.
Шаҳар шароитида кўпинча антропоген типидаги муҳит устун келади, илмий-техника прогресси аҳолининг ўзига яраша ўсиб бораётган талаблари ва заруриятлари асосида ҳаётий шароитни ташкил қилишга хизмат қилади ва таъсир доирасини ўтказади.
Шаҳарлар ўзининг саноат иншоотлари, зич қурилиш-лари, аҳолининг кўплиги, турлича фаолият билан бандлиги, сунъий инженер — техник қурилмалари билан табиий муҳитни таниб бўлмайдиган даражада кўринишга олиб келади. Янги мураккаб система — биотехниксфера пайдо бўлади. У ўзининг муҳим, ҳали тўла аниқланмаган ва тарихий ўзгарувчан қонуниятлари негизида яшайди ва ривожланади. Одамлар атрофини ўраб турган муҳитни сифат даражасини кўтариш билан боғлиқ масалалар, яъни уни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва қайта ўзгартириш кўпроқ шаҳарсозлик аҳамиятига молик бўлган муҳим давлат вазифаси эканлигини англаб етадилар.
Шаҳар муҳитини меъморий режалаштириш одамлар-нинг ижтимоий фаолиятини оширади. Жамиятнинг тараққий топиши, маданий ривожи, техник имкониятлари ва табиий ресурсларини тобора бойиб, талаб даражасига кўтарилишини ифодалаб беради. Меъморий режалаштириш шу боисдан ҳам муҳим давлат аҳамиятига молик иш деб баҳоланади.
Бизнинг давримизда атроф — муҳитни қайта қуриш масштаби шунча кенг доирадаки у ҳозирги мавжуд экологик жараёнларни бузишга олиб келмайди деб бўлмайди. Экология ва табиатдаги эволюцион мувозанат жараёнларини ўргана бориб, шундай хулосага келиш мумкин: одам яратадиган сунъий муҳит кўпроқ унинг ўзига боғлиқ ва шаҳар маданияти ҳам унинг эҳтиёжи ва талабидан келиб чиқади. Бу масала-ларни ечишда ривожланган шахарсозлик илмини янада пухта эгаллаш лозим.
Бундай ҳолларда муҳими муҳит мувозанатини бузувчи, ифлослантирувчи, табиий ресурсларни йўқ бўлишига олиб келувчи ҳаракатни тўхтатиш тақоза қилинади.
Вазифа шундан иборатки, табиатда шундай биологик тенглик шароитини топиш керакки у инсон маданияти талаблари ривожига ва шунингдек замонавий шаҳарларни фундаментал ташкил бўлишига қарши чиқмаслиги лозим.
Бундай ҳолларда табиий ҳолат ва урбанизм муҳити ўз тўлалигини ҳар томонлама мураккаб бир — бириси билан боғланган системани ташкил этишга хизмат қилмоғи лозим. Шу мақсад юзасидан таъмирлашга қаратилган чора — тадбирлар мақсадга мувофиқ равишда шаҳарларнинг ресурсларини тўғри тақсимлаш ва фойдаланиш, функционал асосларда бир — бириси билан боғлиқ мехнат жойлари, турар жой, шаҳар материал фондини қайта қуриш ва турли аҳамиятга молик қурилган ва шаҳарнинг бўш ҳудудларини ободонлаштириш ва фойдала-нишга хизмат қилиши керак.
Бесплатный фрагмент закончился.
Купите книгу, чтобы продолжить чтение.