18+
Абадият қонунлари

Объем: 182 бумажных стр.

Формат: epub, fb2, pdfRead, mobi

Подробнее

Одамий мавжудот ҳис-идрокига мавжуд борлиқнинг бўлмоғи қонуниятда бўлмиш барча моҳиятларида замон ва макон кенгликлариаро ҳис ва тафаккурли юксак одамий мавжудотга айланмоқлик қонунияти борлиқни вужудга келтира, тута турур қонуниятларни қонуниятли тартибда англаб бормоқликда эрур!

Ана шул қонуниятли тафаккур йўли номоддий моҳиятда намоён одамий мавжудот учун барҳаётлик сори ягона имконият ва онинг қонуниятидаги мавжудотлик тараққиёт йўли эрур.

КИРИШ

Чексизлар поёнин илғамоқликка одамий мавжудот ожиз моддий борлиқ ва ондин таралур номоддий қонуниятлар ижроси сифатида!

Албатта, ул биринчи ёритмада келтирилмиш мавзуларга оид маълумотлар эсланмоғи, тўлдирилмоғи ёинки ўзга ёндашув бирла ёритилмоғи, ўз ўрнида ифода мазмунида номоддий воқеъликнинг тиниқликда, ўз қонуниятида ёритилмоқлиги манфаати бирла мавзулараро сочилмоқликда, такрорланмоқликда ва воқеъликлар ёритилув жараёнида босқичлилик таъминланур ҳолатда, соддадин мураккаб томон мазмун ривожлануви бирла, ўқигучи одамий мавжудот учун ақл малоллик топмас даражада келмоғи ул дастлабки ёритманинг бул давомида ҳам тамойилда турур.

Бул ёритмада ҳам қонуният улким, жумлаким ўқилгач, ҳар бир сўзнинг маъно бирликлари номоддий онгда тикланмоғи ва сўнг ул якка маънодин мазмунда ифодаланмиш бир бутун воқеълик номоддий онгда яратилмоғи зарур эрур.

УЧИНЧИ ҚИСМ

Ўн учинчи боб

ЗАРРА (давоми)

Бул даврлар одамий мавжудот кўз бирла кўриб ақлий ишончлар бермиш ҳолат улким, ҳар дона заррадур, онинг ўртасида бош заррадур, онинг атрофида ташқи йўлдош зарра ёинки зарралардур. Дейилурки, яна ички йўлдош зарралар ҳамдур, алар ҳам бирдур ёинки бир нечадур ва алар ҳам ҳаракатдадурлар.

Маъқул!

Ахир, моддий борлиқ воқеълигида зарралар вужудга келтира турмиш юлдуз, сайёралар ва ҳар бир сайёралар атрофида йўлдошлар мавжудку!

Аларнинг андоқларким шакл ва ўзаро муносабатларда моддий борлиқда мавжуд турмоқликларин қонунияти айнан ул яхлитликка йиғилмиш, яхлитликка жамланмиш зарралардин балқмаса, яна не манба, не асос, не қонуният мавжуд эрур?

Ахир одамий мавжудот, турфа ҳайвонлар ва турфа ўсимликларнинг ирсий тузулмаси ул каби зарралардин ташкил ва вужудга келмиш эрса, ҳар бир одамий мавжудот, турфа ҳайвонлар ва турфа ўсимликларнинг ўз хусусият ва фазилатларми ул ирсий тузулмадин балқурлиги алар қонуният эрса, не учун коинотдаги ул чўғланмишликдаги юлдуз ва алар атрофидаги совимишликдаги ул сайёраларнинг ўзаро ул коинотий муносабат ва ўзаро жойлашув ҳолатлари аларни моддий вужудга келтира турмиш зарраларнинг хосса ва хусусиятларидин бўлмоқлиги алар учун қонуният бўлмас.

Аларнинг моддий намоёнлигида ўзаро ўртасидаги фарқ ондаким, моддийланмиш зарраларнинг биринчи турида тўғридин тўғри моддий вужудни, яъни моддий жисмни, яъни ул чўғланмиш ёинки совимишликдаги катта-ю кичик моддий жисмларни вужудга келтирмоқликда бўлса, иккинчи турида моддий вужудни ҳосил қила турур ул моддийланмишликдаги зарралар моҳиятидин номоддий нур унсурлари номоддий жон тарала турур, хосса ва хусусиятлар бирла қонуниятланур ирсий тузулмани вужудга келтирмоқликда турур, холос.

Мана, одамий мавжудотга қонуниятли тафаккур учун яна бир қонуният!

Айрим дунёвий олимлар қонуният санай хулосалар берурларки, ул бош зарра атрофидаги йўлдош зарралар бош заррани ихтиёрига қўймас, ўз айлана ҳаракати бирла они марказда тутиб турурлар.

Йўқ, айнан шул ўринда ҳамким, қатъиян йўқ!

Одамий мавжудотнинг қонуниятли маълумотлардин шаклланмиш ул фикрида ҳам қонуниятсизлик мавжуд.

Нечук?

Чун бир нуқта атрофида айланмиш унсур ўз айлана ҳаракати турткиси бирла, марказдин қочма қонуният асосида ул айлана доирасидин чиқиб кетмоққа интилмоқликда турмоғи қонуният эрурку. Булким исботланмиш жараёндур, бас! Нечук моддийланмиш зарра ул қонуниятдин ҳоле турур эркан?

Шул сабаб ул айлана турткиси бирла бош зарра доирасидин чиқиб кетмоқликда турмиш ул йўлдош заррани бош зарра ўзига ўз меъёри қадар тортмоқликда турур. Ва бош зарранинг йўлдош заррани айнан ўзига ул номоддий торта турмоқлик қонунияти умумлана, моддий борлиқда тортилув номоддий қонуниятин вужудга келтира турмоқлигидин ўзга яна не қонуният қонуният бўла олур?

Гар бош зарра ул йўлдош заррани ўзлигига торта турмаса, ул йўлдош зарра бош заррадин нари кетмасми эрди?

Ул йўлдош зарра марказдин қочма айлана ҳаракат бирла бош заррадин ўзлигин нари тортмаса, ул тортилувдин бош заррага ёпишиб қолмасми эрди?

Ҳа, бош зарранинг ул йўлдош заррани ўзига тортмоқлик жараёни они ўзидин нари тутмоқлик жараёни бирла туташмиш номоддий доирада йўлдош зарра бош зарра атрофида, бош зарра они ўзига тортмиш ва йўлдош зарра ондин қочмоқликка интилмиш ҳолатда айланмоқлик қонуниятида турур.

Ва айнан ул номоддий қонуниятдин моддий борлиқ-коинотдаги жамики моддий унсурларнинг ўзаро муносабатлари вужудга кела турурлиги соғлос ақл учун қонуниятга айлана олур.

Лек ул юноний кашф этмиш зарравий вазн не қонуниятли жараёндурким, зарравий вазн ҳамонким мудом бир оғирликда тура билур? Албатта, бу ҳам жуда қизиқ масаладур!

Ул моддийланмиш зарраларда вазн ҳосил қилгувчи мавжуд турткига, энг аввало, ул зарраларни ҳаракатга келтиргувчи, одамий мавжудот моддий ҳис аъзоларига ноимкон, лек одамий мавжудот номоддий ақл унсурига имкон, онинг мавжудлигин одамий мавжудот моддий дея атагувчи, асли номоддий бўлмиш куч, қонуниятда эрканин сабаби ул ҳам заррага қатъий бир хил қонуниятли таъсирда турур, ул сабаб моддийланмиш заррада вазн барқарор турур, номоддий қонуниятли номоддий куч, улким, номоддий моҳиятдур, энг аввало, ўзлигига, яъни номоддий қонуниятли айлана номоддий ҳаракат бирла торта турмоқлик қонунияти моддийланмишликдаги бош заррага йўлдош зарраларнинг, аларнинг моддий жамланмаси бўлмиш моддий жисмда моддий жисмнинг сайёра марказига тортилмоқ қонуниятин ва ондин моддий вазннинг пайдо турмоқлик қонуниятин моддий борлиқда вужудга келтира тургай.

Ўзга қонуният мавжуд эрмас!

Ёинки ақл эгаларида ўзгача қонуниятли фикр мавжудми?

Воқеъликка қонуниятли маълумотларга асосланмиш ҳолда қарагич номоддий онг учун ўзга қонуният қонуният бўлмоғи мумкинми?

Моддий борлиққа моддийланмиш зарранинг номоддий борлиққа номоддий қонуниятли куч бирла тортила турмоқ қонунияти сабаб моддий борлиқда тўлиқ моддий намоёнликда турмиш жамики моддий унсурларнинг бўшлиқ-фазода марказида номоддий моҳият ярим моддий моҳият бирла намоёнликда турмиш улкан жисмларга томон, яъни моддий моҳиятда намоёнлик аломатида турмиш номоддий моҳият томон тортилмоқликда турур ҳам.

Гар йўлдош ва бош зарралар ўзаро бул қонуниятли муносабатин қонуният сифатида тан олинса, аларни айлана ҳаракат бирла моддийлантира турмиш қонуниятли номоддий кучнинг аларни ўзаро турли масофаларда айлана ҳаракатли ёйилувда турмоққа ундовчи номоддий куч турткиси кучланув даражаси ҳам тан олинмоғи зарур, чун ул сабаб йўлдош ва бош зарралар оралиқ масофаси пайдо этилур ва ул сабаб жисмлар жинсланур.

Ўзга манба, ўзга қонуният мавжуд эрмас!

Ўзгача бўлмоқлиги мумкин эрмас, ўзгача бўлмоқлиги соғлом ақл учун қонуниятга сиғмас, бас!

Ҳамониким, одамий мавжудот учун кўринмас, ул номоддий қонуниятли номоддий куч моддий воқеъликда моддийланмиш йўлдош заррани бош зарра атрофида айлана ҳаракатга келтира намоёнлик берур эркан, демакким, бош зарранинг моддий намоён бўлмоқлиги ўзгача қонуният остида бўлмас, яъни бош зарранинг моддий намоён бўлмоқлик қонунияти ҳам онинг ўз ўрнида айланма ҳаракати, ул ҳаракатким, гар йўлдош зарра айланма ҳаракатда турур эркан, ул ҳаракат тури бош заррага ҳам тааллуқли бўлмишлиги қонуниятга айланур, сўзсиз, ва ул орқали бош зарра ҳам ўз ўқи атрофида айланма ҳаракатда турмоғи онинг учун ҳам қонуниятга айланур.

Бул жараёнларким, ўта майда, лек, ўта қонуниятдор ва моддий борлиқ-коинотнинг моддий намоён бўлмоқлигин таъминлагич қатъий жараёнлардур!

Ва ана нима учун фазо моддий мавжудликда турмиш чўғланмишликдаги бул юлдузнинг ҳам ўз ўқи атрофида ва онинг, жумладин, бул сайёрасининг ҳам ўз атрофида ҳам ва йўлдош сайёра сифатида бул юлдуз атрофида ҳам, шунингдек, бул сайёра атрофида йўлдош сифатида айланурликда турмиш бул ой аталмиш улкан жисмнинг ҳам айланмоқликда турмишлиги алар учун қонуният эрур?!

Йўқ эрса, бул қонуният қайдин балқур?

Моддий борлиқ-коинотдин йиғилурми?

ШуУндоқлар бўлмоқлиги қонуниятга сиғурми?

Одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун мана яна бир қонуният.

Яъни бошдур, йўлдошдур, моддийланмишликдаги ул зарранинг ҳаракати аларда номоддий қонуниятли ул номоддий кучни вужудга келтирмас, йўқ, соғлом ақл қандоқлар қилиб андоқлар қонуниятни қонуният санай билур?

Аксинча, бошдур, йўлдошдур, моддийланмишликдаги ул зарра моддий намоёнликда айлана ҳаракатда турмоғин, аларнинг турфаланмоғин онинг айланур ҳаракатин таъминламиш номоддий қонуниятли номоддий куч қонуниятли ҳаракатни вужудга келтира турмоқлиги бирла таъминлар.

Ул ҳолда ул номоддий қонуниятли номоддий куч қайдин моддий воқеъликда вужудга келмоқликда турур?

Нечук ул номоддий қонуниятли номоддий куч вужудга келур воқеълик одамий мавжудот учун кўринмас, мавҳум, мисоли йўқлик моҳиятида эрур?

Не?

Сайёра юзасида ўз номоддий моҳияти бирла моддий ўрамда муваққат бўлсада туриб, ончаларким қонуниятлар кашфиёти, дунёвий тараққиёт ва ҳаётий ютуқларга эришмиш одамий мавжудот номоддий онгигаким, гар сезилмаслик ва кўринмасликда турмиш эрса, ул номоддий қонуниятли номоддий куч, демак, улким таралур воқеълик йўқ эрурми?

Ёинки борлиқ-қоинотда моддий мавжудки катта-кичик ҳар турфа жинсли моддий жисмларнинг моҳиятида жо турмиш ул номоддий қонуниятли номоддий куч ва улким таралур моҳиятни саноқда чексизлар, такроран (!), саноқда чексизлар бўлмиш сайёраларнинг бирида ул сайёра доирасида, ул сайёра доирасидагина ўзи учун дунёвий ҳаётни шакллантира билмиш, лек ўзи ўзи учун вужудга келтирмиш қонуниятли ва қонуниятсизликдаги маълумотлар буҳронида авлодма-авлод номоддий онгин «кўзин» ғира-шира оча билмишлик ҳолати бирла одамий мавжудот ул номоддий қонуниятли номоддий куч, демак, улким таралур воқеълик мавжудлигин англаб етур даражадаги онгдор мавжудотлик сифатига, онгдор мавжудотликни таъминлар қонуниятдорлик даражасига ҳали етиб келмамиш эрурми?

Одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун танловда турмиш мана яна бир қонуният.

Демакким, моддийланмишликдаги зарранинг айланма ҳаракати ўз-ўзидин кечмоқлиги ҳеч бир одамий мавжудот ифодасида моддий аталмиш қонуниятга сиғмас.

Демакким, моддийланмишликдаги зарранинг моддий ҳаракати ҳам онда номоддий кучни содир эрмас.

Демакким, моддийланмишликдаги зарра моддий ҳаракатин номоддий куч содир этур.

Демакким, моддийланмишликдаги зарранинг ул бир маромда кечур моддий ҳаракатида қонуниятлилик мавжуд.

Демакким, моддийланмишликдаги зарранинг ул моддий ҳаракатида қонуниятлиликни номоддий куч номоддий вужудга келтирмоқликда турур.

Демакким, гар одамий мавжудот қонуният бирла тафаккур қилур эрса, одамий мавжудотда тиниқ онг учун моддийланмишликдаги зарра моддий ҳаракатин вужудга келтира турур номоддий қонуниятли номоддий кучнинг таралур номоддий қонуниятлари ва номоддий куч-таъсири манбаи ҳам, албатта, мавжуд бўлмоғи қонуният эрур.

Ва албатта, моддий воқеълик «бир бор экан, бир йўқ экан» тартибидаги «Қундуз бобонинг эртаклари» сифат қонуниятсизликдаги эртакнамоликка асосланмиш воқеълик эрмас, йўқ, моддий воқеъликда қатъий қонуниятлилик мавжуд ва одамий мавжудот моддий воқеъликдаги ўз дунёвий ҳаётида ул қонуниятлардин ўз даражасида маҳорат бирла фойдалана билмоқда ҳам.

Яъни одамий мавжудотда моддий воқеъликка, моддий нуқтаи назарли бўлсада, қонуниятли ёндашув аллақачонлар вужудга келиб бўлмиш бўлгай.

Моддий воқеъликка айнан ўшал қонуниятли ёндашув, такроран (!), моддий воқеъликка айнан ўша қонуниятли ёндашув, тўғрироғи, ярим қонуниятли ёндашув одамий мавжудотга номоддий қонуниятли номоддий куч таралур номоддий воқеъликнинг мавжудлигин қонуниятга айлантирур ёндашувга келмоқлиги учун қонуният яратур ҳам.

Ҳай!

Воқеъликка ёндашув қонуниятин мавжудот сифатида сақламоқ номоддий онг қонуниятли тартибда ёришур мавжудот учун қонуният эрур! «Кўринмиши борлиқ, кўринмамиши йўқлик» тарзидаги ёндашув одамий мавжудот учун қонуниятсизлик эрур!

Такроран!

Воқеъликка ёндашув қонуниятин мавжудот сифатида сақламоқ номоддий онг қонуниятли тартибда ёришур мавжудот учун қонуният эрур! «Кўринмиши борлиқ, кўринмамиши йўқлик» тарзидаги ёндашув, яъни кўринмамишни йўқликка санамоқлик одамий мавжудот учун қонуниятсизлик эрур!

Чун моддий борлиқ моддий мавжудлик эрса ва йўқлик, умуман, моддий бўлмамиш номавжудлик эрса, номоддий борлиқни одамий мавжудот йўқлик сифатида таърифлай олмас, онда онгли мавжудот сифатида бул ёндашувга ҳуқуқ, қонуният мавжуд эрмас.

Яна чун номоддий қонуниятли номоддий кучнинг мавжудлигидин англашила турур номоддий борлиқ йўқлик, номавжудлик эрмас, балки номоддий мавжуд эрур. Ахир номоддий моҳият одамий мавжудотнинг ўз ичида ҳам мавжудку, қайдинким они йўқлик сифатида баҳолаб бўлур, онинг ичидаги номоддий моҳият мавжуд, албатта, фақатгина номоддий, яъни кўзга кўринмас эрур, холос.

Бўлиб ҳамким, янаким онинг ўзи ҳам асосий, яъни бошқарув моҳияти моддий вужуд эрмас, балки номоддий моҳият бўлмиш мавжудот бўлса!

Холисликдин билдирилмоқда, бул қонуниятларни, ҳатто, одамий мавжудот ўз фойдаси учун тан олмоқликка маҳкумликда турмиш эрур, асли.

Чун ана шул қонуниятни тан олмоқлик номоддий моҳиятли одамий мавжудотни моддий мавжудликдаги дунёвий аталмиш ҳаётин, яъни моддийликдаги моддий ва номоддий бирлик сифатида мавжудлигин қонуниятга солур, тан олмаслик эрса, онинг моддийликдаги мавжудлиги жараёнида воқеъликка ўз назарида қонуниятлилик бирла, аслида, моддий воқеъликда саноқда чексизлар, такроран (!), саноқда чексизлар бўлмиш сайёраларнинг бирида ул сайёра доирасида, ул сайёра доирасидагина ўзи учун дунёвий ҳаётни шакллантира билмиш, лек ўзи ўзи учун вужудга келтирмиш қонуниятли ва қонуниятсизликдаги маълумотлар буҳронида авлодма-авлод номоддий онгин «кўзин ғира-шира оча билмиш”лик ҳолатида қолмиш, турмиш одамий мавжудотни ул буҳрон ўз домида яна қолмоқликка маҳкум этур, бас! Ҳа!

Ул номоддий қонуниятли номоддий кучнинг ҳаракат босимиким, сусаймоғидин бош ва йўлдош зарралар ўзаро зичланса, ул ҳаракат босимининг кучаймоғидин бош ва йўлдош зарралар ўзаро оралиги ёйилур. Бул жараён ҳам аниқликдаги қонуният эрур.

Айнан мана шул жараён моддий борлиқ воқеълигида жисмларнинг жинсланувин, турфа зичликларда, яъни қаттиқ, юмшоқ, янаким суюқ, ҳавво кўринувларида моддий намоён турмоғин таъминлар, ўзга қонуният мавжуд эрмас.

Ул бир турлук зарравий унсурлардин моддий борлиқ-коинотда таралмиш мавжудки моддий жисм, унсурларнинг жинсда турфавийлиги ул бош зарранинг онинг атрофида айланмиш йўлдош зарралар бирла муносабатидин чиқиб келур ва шу тахлит давом этурки, моддийликни, вазнни ўз қонуниятдор ҳаракатлари бирла содир этурлар.

Ёинки ўзгачами?

Ёинки ўзгача бўлмоқлиги ҳам мумкинми эрур?

Қайдин? Қай қонуниятга кўра?

Ўз ўрнида келтирилмоқда, лек батафсилликлар ҳам, албатта, келур, қонуниятли тафаккур учун ўз-ўзидин, бехосликдин, йўқлик каби тушунчалар мутлақ ёт эрур, яъни қонуниятли тафаккур одамий мавжудотда воқеъликка мутлақ тиниқ, қонуниятдор қаровни шакллантирур.

Номоддий қонуниятли номоддий куч номоддий айлана ҳаракат бирла моддий воқеъликни вужудга келтира турмиш моддий зарра моддий ҳаракатин қонуниятли тартибда содир этур эркан, ул бош заррадаги ички ва ташқи йўлдош зарраларнинг мудом ва бир хил тезликдаги ҳаракати ва ўзаро узоқ-яқинлик муносабатларин моддий борлиқ-коинот даражасида номоддий онг етур даражада, ҳа, ҳали, шунчаки, одамий мавжудот номоддий онги имконияти доирасидагина умумлантирилса, моддий борлиқ-коинот узра энг майда заррадин энг улкан жисмлар қадар турфавийлик ҳосил қилиб турур номоддий қонуниятли номоддий кучнинг номоддий умумланмаси нақадар ва не қадар қудрат ва имкониятда турмишлигин ҳам бир даражага бўлсада англамоқлик мумкин бўлур!

Ул номоддий қонуниятли номоддий куч-қудрат ул қадар поёнсиз, чегарасиз бўлмоқлиги қонуният эрурки, бул даврлар қадар ва бул даврлар ҳам одамий мавжудот они англаб етмоқликка ноқодирлигидин, йўқ, ноқодир ҳам эрмас, қодир, фақат тўлақонли англаб етмоқликка ожиз мавжудот эрур, лек онинг тафаккурида қонуниятсизлик мавжудлиги сабаб, осонгинаким, они йўқ, яъни номавжуд ҳисоблаб қўя қолур (?) ва ўзи учун мавжуд турмиш моддий воқеъликнинг мавжудлик моҳияти, қолаверса, ул сабаб ўз мавжудлик моҳияти онинг учун мавҳумликда, қоронғуликда, фақатгина моддий нуқтаи назардингина маълумликда, моддий мавжудлик жараёни онинг учун қонуниятсизликларга ўта-ўта бой ҳолат бирла, онинг номоддий онги мисоли данак ичра жонсизликда қолиб кетмиш мағиз каби, номоддий моҳият ва ул тарала турур номоддий борлиқни кераксиз, ёт воқеъликдек ўз номоддий онги учун учун моддий воқеъликдин, «ичкаридин» номоддий маҳкам ёпиб олмишликда турур, холос.

Беҳақорат, бемуболаға!

Ҳа! Одамий мавжудотга номоддий идрок ва қонуниятли тафаккур учун бошланғич нуқта моддийланмиш зарра эрмас.

Одамий мавжудотга номоддий идрок ва қонуниятли тафаккур учун бошланғич нуқта моддийланмиш зарранинг ўзигина бўла олмас!

Ул моддийланмишликдаги ягона зарра ортида, демакким, ўз кўламига солиб тафаккур этилса, моддий борлиқ-коинот ортида онинг моддий мавжудликдаги ҳаракатин содир эта турмиш номоддий қонуниятли номоддий куч ва ул номоддий қонуният ва номоддий куч тарала турур номоддий воқеълик, номоддий манба ҳам мавжуд бўлмоқлиги онинг учун, онинг қонуниятли тафаккурда тургич соғлом номоддий ақли учун, қонуниятга айланур.

Яъни, одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун тик бошланғич нуқта моддийланмиш заррани ҳаракатга келтира турмиш номоддий қонуниятли номоддий куч эрур.

Ҳа, одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун тик бошланғич нуқта моддийланмиш заррани ҳаракатга келтира турмиш номоддий қонуниятли номоддий куч эрур.

Айнан мана шул ёндашув одамий мавжудотни моддий нуқтаи назарли дунёвий одамий мавжудотликдин номоддий нуқтаи назарли номоддий онги мутлақ қонуниятлардин қонуниятлана турур дунёвий одамий мавжудотлик даражасига кўтарур.

Қонуниятсизлик моддий борлиқ унсури бўлмиш сайёрада ўзидин доимий ўз номоддий моҳиятида моддий ўрамда янгидин кўпаймоқлик жараёнида турмиш одамий мавжудотни номоддий, такроран (!), номоддий моҳият бирла моддий вужудда ўз мавжудлигин сақламоқ йўлида онга ҳамиша хавф солур.

Тўғри, одамий мавжудот ижтимоий бирликка айланмамиш даврлардин бир-бирин маҳв этувчан, хосса эрмас, хусусият ҳам эрмас, балки сифат бирла номоддий жонли мавжудот сифатида мавжуд бўлиб келмишига қарамай, асли, одамий мавжудотнинг бош ғаними одамий мавжудот эрмас!

Йўқ! Одамий мавжудотнинг бош ғаними онинг ўзидин ҳам хавфлироқ эрур!

Одамий мавжудотнинг бош ғаними ҳар одамий мавжудотнинг номоддий моҳиятида содир бўлмиш номоддий (!) қонуниятсизлик, ондин вужудга келур номоддий қонуниятсиз жараёнлар эрур, бас! Ҳа! Тонг!

Одамий мавжудотким, ўзига ўзи қирғинлар келтира ўз мавжудотлик зотин қириб тугата олмас, йўқ, барибир яна кўпайиб, ер юзида таралиб тураверур, таралиб бораверур.

Лек онинг номоддий моҳиятидаги қонуниятсизлик эрса, онинг номоддий моҳиятин ўз мавжудотлик даражасига нисбатан беривож қолдирмишлиги сабаб охир-оқибат одамий мавжудотнинг мавжуд турмишлиги учун мутлақ совий ўз имкониятларин тугатур сайёра юзасида нотабиий равишда йўқ бўлиб кетмоқлик хавфи бирла дахл қила турур.

Ҳа! Айнан шундоқлар эрур!

Ва нечук шундоқлар эрканин муқаррар қонуният эрмас, балки хавф эркани, албатта, ўз ўрнида, келгусида, балким навбатдаги китобда ўқугучига аён бўлгусидур.

Ҳа! Қонуниятли тафаккур йўлига чиқмоқлик учун одамий мавжудотга, бул ўринда, ақл соҳибига ёритилур номоддий қонуниятлар ҳали мўлдин мўл эрур…

Бу даврлар қадар одамий мавжудотнинг тафаккурда қонуниятларни англамоқ учун фикрлов нуқтасин ўзи йўқ, кашф этилмиш ҳар қонуниятларга ҳар соридин, дунёвий манфаатдорлик сабаб ҳар йўналувлардин қаралур ва ул қонуниятлардин ўз дунёвий ҳаёти учун етарли, балки зиёда натижаларга эриша билмишига қарамай, барибир, оқибат моддий борлиқ-коинот қонуниятли тартибда мавжудлигин англай билмас ва ул ҳар сорилик каби қонуниятсизликлар сабаб онга борлиқ-коинот қонуниятсиздек, қонуниятлилик таралур манбали эрмас, балки номаълум йўналувдин номаълум йўналув томон сачроқ таралур моддий мавжудлик сифатида турмиш ҳолатда англанур.

Одамий мавжудот номоддий ҳис ва номоддий идроки учун моддий борлиқ-коинот, дунё ва ҳаётда мавжуд барча моддий намоёнликлар ўзига хос хосса ва хусусиятлар бирла турфаланмоқлиги, аларнинг юмшоқ, қаттиқ, суюқ, ҳавво унсурларин пайдо этмоқлиги ул бош зарралар атрофида мудом айланмиш йўлдош зарраларнинг сони, аларнинг бош заррага узоқ-яқинлик муносабатидин пайдо қилмиш хосса ва хусусиятлари, ул хосса ва хусусиятларни номоддий қонуниятли номоддий куч содир эта турмоқлигидин ўзга жараён бўлмоқлиги қонуниятга сиғмас. Қонуниятли ўзга манба, асос, қонуният мавжуд эрмас.

Одамий мавжудотда қалам бирла сурат яратмоқликда тасвир майдонга яратилурми, чексиз, совуқ, бўш, вазнсиз фазо номоддий қонуниятли номоддий куч моддий заррани вужудга келтирмоқлик ва ҳаракати бирла онга таъсирда турмоқлик жараёни учун майдон вазифасин ўтай турур.

Моддий борлиқда моддий намоёнликдаги моддий жисмларким, аларнинг ҳажм, таркиб, хосса ва хусусиятлар бирла ул хилланмоқлигиким, бир ҳовуч унсурда эрмас, ул хилланмоқликким, бир сайёрада эрмас, ул хилланмоқликким, бир юлдуз туркумида эрмас, ул хилланмоқликким, одамий мавжудот чегарасин англаб етмамиш бутун моддий борлиқ-коинот доирасида эркани номоддий қонуниятли номоддий куч таралур номоддий воқеъликда ўта-ўта мураккаб занжирли, қонуниятдор номоддий қудрат мавжудлигин англатиб ҳам турур! Ҳа!

Ул хилланмиш таъсир сабаб моддийланмиш зарра зарра бирла яқинлик топур, бир-бирдин қочур, таркибан бирлашур, таркибан ажралур, таркибан кўпаюр, нусха яратур, таркибан ўзга янги хоссавийлик олур ва ҳоказо…

Ва ул моддий жараёнлар моддий борлиқ узра барча-барча чўғланмишликдаги, совимишликдаги, ҳаракатдаги улкан-у, катта-кичик жисмлар таркибида бир вақтнинг ўзида тенг кеча турур. Тонгми?

Зарравий ҳаракатдаги қатъий қонуниятлилик моддий борлиқ-коинотдаги барча-барча жараёнлар қатъий қонуният бирла амалга ошмоқликда эрканига далолатлар ҳам қилур!

Ва ул поёнсиз бўшлиқ-фазода моддий зарраларни тута турмиш ул номоддий қатъий қонуният ҳам ўз-ўзидин эрмас, албатта, они таратмиш, ул чиқа келмиш, ул қонуният яралмишин таъминланмиш ул номоддий борлиқда номоддий манба бўлмоқлиги қонуниятдадур ва ул номоддий борлиқ одамий мавжудотга чексизлар қадар турмиш бул моддий борлиқ-коинотни моддий мавжуд қилиб, тута турур.

Моддий борлиқ-коинот ул қадарлар поёнсиз улкан бўлса, демакким, они пайдо эта турмиш номоддий борлиқ ҳам ул қадар бепоён бўлса, онинг таралур манбасин англамоқ учун ул бепоён қонуниятларнинг босқичли, қонуниятли умумланиб борур, таралур нуқтаси одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун нақадар ва на қадар узоқлигин, буюклигин, ҳатто, тасаввурларга сиғдириб бўлмас! Йўқ, барибир, бўлмас!

Зарраким, игна туйнугидин минглаб карра кичик ҳажмдадур, лек моддий борлиқ-коинотда мавжудки вақтинча моддий вужуддаги номоддий моҳиятли мавжудот, моддий жисм, унсур, то коинот юлдузларидур, барча-барчаси номоддий борлиқдин ул қонуниятли номоддий кучнинг ҳаракати бирла моддийланмоғидин вужудга келмиш, улнинг тинимсиз ҳаракатидин одамий мавжудот номоддий ҳис ва номоддий идроки меъёрида тура моддий намоёнликда бўлмиш, мавжуд эрди ва тоабад мавжуд тургай ҳам! Онинг ул тоабад мавжуд турмоқлик жараёнин даври ул қадар бепоёнки, онда бул сайёрадаги одамий мавжудот мавжудлик муддати не чақноқ, чақноқлик неки сайёрада, балки бул юлдуздадур, чақноқликка қиёсламоққа тенг кела билмас даражада ўткинчидур! Ҳа! Тонг!

Ондин одамий мавжудот номоддий ҳис ва номоддий идроки учун ул қадар майдаликдин қонуният яратмиш ҳолда улкан совуқ бўшлиқ-фазода моддий мавжудликни намоён қилмиш номоддий борлиқ нақадар улкан, нақадар пухта ва онда нақадар қудратдорлик, қудратдор илмийлик, яъни қатъий қонуниятлилик мавжуд эрканин англамоқ мумкин бўлур!

Одамий мавжудотнинг мавжудлик топмиш бул борлиқ-коинотдаги ўрни, даражаси, аҳамияти ул қадарлар ҳеч эрур!

Не тонг?!

Коинотий бош портлов

Ул дастлабки бош портламоқликни фазо узра сочилмиш юлдузлар жамламаси ҳажмидаги улкан моддийликнинг бирданким портламоқлиги деб қарамоқлик ҳам одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун мутлақ қонуниятсизлик бўлур.

Йўқ, айнан андоқлар бўлмоқлиги қонуниятга сиғмас.

Чун бош ва йўлдош заррани моддий намоён қила, ҳаракатга бўлмиш таъсир кучи бирла ул моддий намоён зарраларда хосса ва хусусиятларни вужудга келтирмиш, мавжудлигин қонуниятли фикр бирла инкор этиб бўлмас ул номоддий қонуниятли куч бул қадар улкан моддий борлиқни моддий намоён қилмишликда ҳамоники қудратга эга бўлмиш эркан, ул қудратнинг қонуниятсиз бўлмоқлиги, ондаги қонуниятлар қудратсиз бўлмоқлиги қонуниятсизлик эрур!

Ул бош портламоқликким моддий борлиқда, яъни фазода кичик ҳажмдин бошланур ва ул портламоқлик жараёни замирида номоддий нур бўшлиқ-фазода куч бирла таралмоқлиги турткидур, онинг давомида номоддий борлиқдин ҳаракат бирла одамий мавжудот ўлчов учун чексизлик даражасида ўз чегарасигача номоддий моҳиятдин моддийликка моддийлана келмоқ усулида моддий зарралана моддийланмоқлик оқими зоҳир бўлур, мисоли «қора туйнук» ўзлигига симирса, бул жараёнда онинг акси сифатида «оқ туйнук» номоддий моҳиятдин моддий моҳиятга айланмишликка томон ўз номоддий чегарасидин совий моддий зарралана бормиш ҳаракатлар оқимин содир этмиш, мисоли «пуфланмиш”ки, ул номоддий «пуфланмиш”ликдин номоддий ҳаракат давомида бош ва йўлдош зарралар моддийликда совуқ фазода ўз моддийлик меъёрига келиб, моддий намоёнлик топа ўз ҳаракатин давом эттирмишликдадурлар, то ҳанузгача…

Ул номоддий кучнинг борлиқни тута билмиш мураккаб ва қудратдорлик даражаси учун аввал моддий йиғилмоқ ва сўнг портламоқлик қонунияти ўта жўнлик ва ожизликдурким, ул каби ҳолат қонуниятсиз бош портламоқликдин сўнгралар борлиқ-коинот учун қонуниятлилик намоён қила билмас, моддий намоёнлик топмишликдаги ул қонуниятсизлик сабаб они қонуниятда тута билмас ҳам эрди!

Моддий бБорлиқ-коинот узра моддийланмиш жисмларнинг ул номоддий қонуниятли номоддий куч-таъсиридаги ул сачрамоқлигиким, онинг ҳаракати моддий борлиқда ҳануз давомийликдадур. Даражаси улким, ул ҳаракат даврийлигин ҳисобламоқ бўлур, лек тасаввур этмоқ ҳақир одамий мавжудот қонуниятида эрмас, одамий мавжудот умри ул сачрамоқликнинг замонда моддий намоёнликда турмоқ муддатига нисбатан оний ҳам эрмас, улким ҳажмда эрса, одамий мавжудот учун тасаввурларга сиғмас чексизликдур!..

Дунё нужумшуносларин амали натижа берурки, курраи замин боғланмиш юлдуз, яъниким одамий мавжудотга иситкич, улким одамий мавжудотда қуёш атамасин олмишдур, ул тааллуқли Сомон йўли номин олмиш юлдузий туркумлар коинотда сон-саноқсиз, адоқсиздур…

Моддий борлиқ-коинотнинг бул ҳажмий улканлиги ҳам одамий мавжудот тасаввурига сиғмас, барибир сиғмас!

Ул юлдузларким, қуёш каби қайноқдур, яъни номоддий борлиқдин моддийланмиш зарраларни чўғлантирмоқ ва моддийланмиш зарра орқали номоддий нур моддий намоёнликка ўтмоқлик қонуниятида турмишдур, ҳали!

Ондин моддийланмиш зарра орқали иссиқлик ҳам таралур ва ул таралмоқ давомида ул юлдузларким, ўзлигига хосса ва хусусиятлар намоён қилурлар ҳамда ул юлдуз қайноқлиги улким, ул нур ўтказмоқликда бош ва йўлдош зарраларнинг муносабати оддий бир тошдаги бош ва йўлдош зарралар муносабатидин ўзгача турмоқлиги қонуният эрур.

Оддий совуқ тошда ва бул юлдузни моддий вужудга келтира турмиш зарраларнинг ул ўзгача ҳолатлиликда турмиши эрса, бул бўшлиқ-фазода юлдузни вужудга келтира моддийланмиш зарраларнинг ўзлигидин нур иссиқлик, ёруғлик таратмоғи эрмас, йўқ, балки номоддий қонуниятли номоддий куч бирла номоддий нур ул ҳаракатдаги моддийланмиш зарралар хоссаларига таъсир бирла, аларни мажбурлаб ўзидин ул номоддий нурни ўтказмоққа ундаб турмоғидин ўзга яна не қонуният соғлом ақл учун қонуният бўлмоғи мумкин эрур?

Ва борлиқ-дунёда одамий мавжудот кўз-ла моддий кўриб, ақлан тушуниб етмиш унсур, ҳаракат, ҳолат ва жараёнларким, ўз хосса ва хусусиятидадур ва аларнинг барчасин ул хосса ва хусусиятлари номоддий борлиқдин моддийланмиш заррани қонуниятли ҳаракат бирла тута номоддий куч ярата турмиш хосса ва хусусиятлардин балқур, бас!

Ўзга қонуният бўлмас, соғлом ақл учун ўзга қонуният қонуният бўла билмас!

Сайёра курраси юлдузга бориб урилиб ҳам кетмас, онинг тасарруфидин чиқиб ҳам кетмас, бир маромда мудом айланур, юлдуз ва сайёранинг ўзаро номоддий қонуниятлар ярата турмоғи номоддий қонуниятли кучнинг зарралар бирикувидин, умумланмасидин, яхлитланувидин таралур номоддий қонуниятлар бирла кечмоқлигидин ўзга яна не қонуният қонуният бўла олур?

Моддийланмиш ул икки улкан жисмдур, аларда зарраларнинг совуқ бўшлиқ-фазода совимоқлиги, яъни зарраларга номоддий қонуниятли номоддий куч таъсири бирла номоддий нурни моддийланмиш заррага таъсирин жиловламоқ учун заррага босимий кучланмоғи бирла кечур, холос.

Гар номоддий қонуниятли номоддий куч номоддий нурни жиловлай, номоддий нурни моддий борлиққа таъсирин озайтирмаса, номоддий нурким совуқ бўшлиқ-фазода кучсизлана зарраланмас, моддий борлиқ вужудга келмас эрур эрди, чун номоддий нурким, ўзлигида мужассам ёруғлик, иссиқлик, таралувчанлик қудрати бирла неки одамий мавжудот учун, неки сайёра учун, балки моддий борлиқ-коинот учун ўта-ўта, такроран (!), ўта-ўта, ўта-ўта қудратдорликда эрурлиги очиқ намоёнликдаги жараён эрурку, ахир!

Ахир, сайёрада таъсир бирла ҳажман озгинагина жинснинг портламоқлигидин таралур ул ёруғлик, ул иссиқлик одамий мавжудотнинг мавжудлик қудратига нисбатан улканлардин улкан ул қудрат ва имконият бирла таралур, моддийликни яксон этур бўлса, улким, моддий-борлиқ кўламига нисбатан шунчаки йўқдек сайёрада ул кичик ҳажмли жинсдин ончаларким қудратдорлик эрса, моддий борлиқни вужудга келтира турмиш ул номоддий нур, номоддий қонуният, номоддий куч мавжуд номоддий борлиқдаги қудратдорликнинг нақадар мислсиз эрканин одамий мавжудот учун қонуниятга айланур.

Ҳа!

Ана энди, ўшал даражот бирла бул чексизлар моддий борлиқни вужудга келтира турмиш ул қудратдорлик манбаи ва онга нисбатан одамий мавжудотнинг мавжудотлик имкониятдорлик даражаси ҳамда ул қудратдорлик манбаи ва одамий мавжудот ўртасида муносабат шаклланмоқлик учун қонуниятнинг мавжуд бўлмоқлик ёинки қонуният бўлмоқлиги мумкин эрмаслик даражаси!

Мана одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун, номоддий борлиқ ва Яратувчи масаласига қонуниятли муносабат учун яна бир қонуният!

Ёинки ўзга бўлмоқлиги мумкинми?

Ҳа! Гар ақл эгалари сезур бўлса, бул даврлар қадар номоддий моҳияти чала ривожлиликдин сўнмоқлик қонуниятида қолмиш одамий мавжудот номоддий моҳиятин мунтазам ривожланувчанлик қонуниятига ўтмоқлиги учун воқеъликка нақадар қонуниятдорлик бирла ёндашмоқлиги онинг учун қонуниятда эрур!

Лек зарра ҳаракатин ул сўнгсизлигиким, одамий мавжудот онинг маромидин, қатъийлигидин, қонуниятлилигидин они ҳаракатга келтирмиш номоддий моҳиятнинг сўнгсиз ва сўнмас қудратин қонуниятли тафаккур бирлагина илғай билур, гар онда тик бошланғич тафаккур нуқтасида ул моддийланмиш заррани ҳосил қила турмиш номоддий қонуниятли номоддий куч ва моддийликни вужудга келтира турмиш зарралар ўртасидаги муносабатни қонуниятма-қонуният қонуниятли тафаккур бирла боғлай билса!

Ул моддийланмиш зарраким, қонуниятсизлик бирла ўзбилгич тура билмас, чун қонуниятсиз унсур зотиким, моддийликда барқарор тура билмас, қатъий қонуниятга бўйсунур, сўнг ул қонуният бирла ўз хосса ва хусусиятларин намоён қила тура олур, ул номоддий қонуниятларким, мураккаблилик даражаси чексизлик қадарким, одамий мавжудот бу даврлар қадар онинг энг оддий, энг ибтидоий шаклларингина англай билур, холос, мисоли чумоли коинот тугул, курраи замин тугул, қитъа тугул, мамлакат тугул, вилоят тугул, шаҳар тугул, маҳалла тугул, кўча тугул, ҳатто ҳовлини ҳам англай олмас, оёғи тегиб турмиш ерда ўз ҳолига ярашмиш кичик маконнигина ҳис этур даражаси сифат, бас!

Андоқларким даражада турмоқликнинг сабаби, чумоли ҳовлини англай олмоғига онда на моддий ва на номоддий имконият мавжуд эмаслиги ҳолати каби одамий мавжудот ҳам ўзининг энг ўта улкан маънавияти, яъни руҳий ҳолати бирла ҳам моддий зарраланмоқ усули бирла борлиқ-коинотни вужудга келтира, тута турмиш номоддий борлиқ кўламига нисбатан чексизлар кичикдур, ушбуни бул даврлар на номоддий ҳис ва на номоддий идрок қилмоқ имконияти одамий мавжудотда мавжуд эмас, мутлақ, бас!

Одамий мавжудот имкониятидаги ҳолат улким, ўзи номоддий қонуният ва айлана ҳаракатга солинмишлиги бирла совуқ бўшлиқ-фазода номоддий нурни совитиб, зотан, зотан, номоддий нурнинг бўшлиқ-фазода совий, моддийланмоқликда эркани бул чўғланмишликда турмиш юлдуздин очиқ аёнликда эрур, моддий зарра ҳаракатида моддийликка ўз мавжудлиги хусусида намоёнлик бермиш ўзига хос хосса ва хусусиятли номоддий қонуниятли номоддий кучни улким тааллуқли номоддий борлиқ қирғоқларин, чегарасин қонуниятлар асосида қонуниятли тафаккур бирла бошланғич маълумотлар сифатида номоддий моҳиятида англай олур, холос.

Ва ул номоддий борлиқдин (!) моддийлана, зарраланмиш айлана ҳаракатдаги номоддий нурда номоддий қонуниятли номоддий куч мавжудлик қонунияти одамий мавжудот тафаккури учун тик бошланғич нуқта бўла олур, одамий мавжудот учун энг бошланғич номоддий воқеъликдурки (!), ул номоддий жараён одамий мавжудот тафаккури учун қонуниятли асос, номоддий қонуният, номоддий куч, номоддий нур қонуниятан мавжуд номоддий борлиқни англаб етмоққа дастлабки номоддий туйнук, номоддий дарча бўлур.

Шундагина одамий мавжудот ибтидодин торта ҳали ҳеч бир эришмамиш одамий мавжудотлик даражасига йўл топур!

Ўзлигида уйғонмиш қонуниятли тафаккур бирла номоддий қонуниятларга таяна, номоддий борлиқ воқеълигида тафаккур қилгич, номоддий жон ва номоддий руҳ уйғунлигидин иборат онинг номоддий моҳияти ўз моҳияти бирла номоддий улангич, такроран (!), моддий вужуд ичра номоддий улангич, сўнмас тафаккурли мавжудотлик даражасига эришур!

Мисоли мағиз данакни ёриб чиқиб, қоронғу ер остидин ёруғ ер юзасига ниш уриб чиқур, ниш уриб чиқурки, ҳали, ул номоддий воқеъликдаги тафаккур бирла кўчатланмоғи, азим чинорланмоғи жараёни ҳам кечур.

Ибтидодин сўнг не-не даврлар давомида моддий борлиқдин номоддий борлиққа томон номоддий кўприк мавжудлигин англамай, сўнг не-не даврлар давомида бул даврлар қадар моддий борлиқдин номоддий борлиқ томон номоддий кўприкни топа билмай, моддий борлиқда тафаккур сарсонлигида келмиш одамий мавжудот зотидинким аждодларин эриша олмамиш жараён — моддий вужудин тааллуқли моддий борлиқдин ўз номоддий моҳиятин тааллуқли яна бир номоддий борлиққа қонуниятли тафаккур бирла ўта, моддий муддатли мавжудликдин номоддий мавжудликка эришур!

Мавжудлик учун муддатли сайёра сиртида омонат турмиш одамий мавжудотлик силсиласи учун ибтидодин торта мавҳум турмиш ул номоддий жараён не аҳамиятли жараён эрур, ул хусусдаким, ўз ўрнида, навбатдаги китобда батафсил келур.

Одамий мавжудотнинг моддий борлиққа моддий ўлчов-назар бирла қарамоқлиги сабабли моддий борлиқнинг номоддий моҳиятин англай билмамиш, ва ул мавжуд ёндашувда англай била олмас ҳам!

Ва ана не учун одамий мавжудот ўз дунёвий ҳаётида мазмунда изламиш мутлақ ҳақиқатни не учун топа билмас, не учун кўра билмас, дунёвий мавжудликда одамий мавжудот ақлан ўз дунёвий фаолиятидин вужудга келмиш қонуниятсиз маълумотлар гирдобида, буҳронида, мисоли одамий мавжудот чанг-тўзон ичра кўзин оча олмамиш, кўзин очмоққа имкон топа билмамиш ҳолда турмиш каби!

Моддий борлиқ-коинотни тутиб турмиш ҳақиқатлар моҳиятан мутлақ равишда номоддий қонуниятлар эрур ва ул сабаб қонуниятталаб, одамий мавжудот ифодасида ҳақталаб одамий мавжудот ўзининг номоддий моҳияти моҳиятан ул номоддий қонуниятлар моҳиятидин эркани сабаб (!) онга

— дунёвий ҳаётий ҳақиқатчани номоддий жон кифояси учун айнанлик,

— эзгуликни номоддий жон кифояси учун тиниш ва

— гўзалликни номоддий жон кифояси учун номоддий ҳузур

сифатида қабул қилур.

Ва бул жараёнларнинг барчасиким, одамий мавжудот номоддий моҳиятига номоддий маъни-мазмун бирла келур ва бул номоддий жараён номоддий моҳиятда бўлмиш одамий мавжудотнинг қонуниятига айланмишдур, ул номоддий қонуниятлар таралур номоддий борлиқдин ул маълумот одамий мавжудот учун номоддий маъни-мазмун моҳиятда онга келмоғи онинг номоддий жонида номоддий асбоби, яъни номоддий ақл унсури бирла ул қонуниятларни танламоқ бирла амалга ошур, ўзгача бўлмас, бас!

Яъни одамий мавжудотда номоддий ақл унсури моддий ҳис воситаларидин ўта, номоддий моҳиятга айланмиш маълумотларнигина сарамоқлиги эрмас, балки ички мавжуд маълумотларнида қонуниятга сола саралай, боғлай билмоқлиги зарур эрурки, айнан ул жараён одамий мавжудотда тафаккур жараёни эрур.

Номоддий қонуниятли номоддий кучдин қонуниятлар

Номоддий қонуниятлар таралур номоддий борлиқдин одамий мавжудот номоддий ҳис ва номоддий идрокига сезилур ул номоддий қонуниятлардин балқур турфа ранглиликким, бош ва йўлдош зарралар ички ва ташқи муносабатлари ўзгарур, зарралар ўз хосса ва хусусиятларин ўзгартирур, ул ҳодисотларнинг барчаси бўшлиқ-фазода моддий моҳиятни вужудга келтирмиш моддийланмиш зарраларга номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий куч таъсири воситасида кечур.

Лек номоддий борлиқдин таралмиш номоддий нурнинг моддий моҳиятдаги моддийланмиш зарраларнинг хосса ва хусусиятларин аста емириб бормоғи нурнинг қудратлилик қонуниятидадур ва ул номоддий қудрат номоддий куч томонидин номоддий қонуниятларга асослана кечурлиги ҳам қонуниятда турур.

Бу даврлар одамий мавжудот англай билмиш ҳолат улким, ул бош зарралар кўпаймоқ, бўлинмоқ, бирикмоқ, ўз таркибидаги йўлдош зарраларни ўз тортув доирасидин нари қилмоқ хусусияти онинг қонуниятида эрур, қачонки, ул зарралар моддий ва номоддий моҳият оралиқ жараёнида тура билса, яъни номоддий жонсизлиги сабаб қаттиқ ҳам эрмас ва кўзга кўринмас даражада мутлақ номоддий ҳам эрмас, одамий мавжудотга номоддий ҳис ва номоддий идрок имконияти доирасидадур!

Мисолан, мутлақ ҳаракатсизлик оддий моддий тошда эрур. Ул оддий моддий тошким ташқи таъсир бирла они синдирмоқ, майдаламоқ, бир-бирига сунъий ёпиштирмоқ мумкин эрур, лек онда ичдин кўпаймоқлик, бўлинмоқлик, бирикмоқлик жараёни кечмас, яъни улким мутлақ моддийдур, нур, ёруғлик, иссиқлик ҳам таратмас, яъни онда номоддий нур унсури ҳам йўқ эрур, яъни мутлақ номоддий жонсиз эрур.

Моддий борлиқда мавжуд турмиш моддийланмиш зарраким, онда кўпаймоқлик, бўлинмоқлик, бирикмоқлик жараёни кечурми, бас, улким ул ҳолатда мутлақ моддий бўла олмас, тўлиқ моддий эрмас, улким сиртан моддийлик ва ботинан номоддийлик оралиғидаги мавжудлик ҳолатида турмишлиги, онинг ё мутлақ моддий моҳиятга ўтур жараёнда ёинки номоддий моҳиятга кирур жараёнда турмишлиги онинг учун қонуният эрур.

Ёинки ўзгача эрурми? Бул ҳолат учун ўзга қонуният мавжуд бўлмоқлиги мумкинми эрур?

Номоддий борлиқда одамий мавжудот тасаввуридаги ул номоддий қонуниятлардин бириким, моддий борлиқда қонуниятли номоддий кучнинг моддийликда намоён қила турмиш моддий зарраларларни бириктирув хусусиятидур, яъни бир қонуният остидаги бир хосса намоён қилиб моддий зарраланмиш номоддий борлиқдин номоддий ҳаракатдаги номоддий куч ўзга хосса намоён қилиб зарраланмиш ҳаракатдаги ўзга номоддий куч бирла тўқнашувида ўз хосса ва меъёри даражасида бирикурким, моддий борлиқда моддийланмиш зарра моддийланмиш зарра бирла бирикур, хоссаси номос заррага эрса қарши турур. Бул жараён ҳамким, қатъий равишда номоддий қонуниятдадур, номоддий қонуниятдиндур, бас!

Номоддий қонуниятли номоддий кучдаги шул хусусият моддий борлиқ ва ундаги барча моддий қаттиқ, юмшоқ, суюқ ва ҳавво жинслари вужудга келмишига, мавжуд турмишига, ривожланмишига асос турадур.

Мана яна бир қонуният!

Номоддий қонуниятли номоддий куч номоддий унсурларнинг моддийланмишликдаги зарраларни хоссаси мос зарра бирла бириктирмоқ, бул учун зарраларнинг ўзаро интилмоқ ёинки хоссаси номос заррани ўзликдин нари қилмоқлик қонунияти одамий мавжудот номоддий моҳияти ул номоддий қонуниятли номоддий куч бирла бир моҳият эркани онинг номоддий моҳияти ул номоддий қонуниятли номоддий куч бирла бир моҳият эркани, онинг моддий борлиққа моддийланмиш сиртки қисми, яъни моддий вужуди ҳам ул зарралардин эркани сабаб ёқар ёинки ёқмаслик, талпинмоқ ёинки нари тутмоқ хусусиятларга эга қилурлиги ҳам ул икки моҳият жуфтлигида моддий намоёнликда турмиш, такроран (!), икки моҳият жуфтлигидин иборат эрмас, йўқ, айнан, икки моҳият жуфтлигида моддий намоёнликда турмиш одамий мавжудотдин зоҳир бўла турур. Булким қонуниятдур, қатъий сақланур, бас!

Мана яна бир қонуният!

Ёинки одамий мавжудотда қарама-қарши жинсларда бир-бирига интилувчанлик, ёпишувчанлик ёинки қочмоқлик хусусияти ҳам номоддий қонуниятли номоддий кучнинг моддийланмиш зарралар орқали намоён қилмиш ўзаро бирикув ва ажралув хусусиятидин балқиб чиқур, борлиқда ўзга туртки, ўзга асос, ўзга қонуният мавжуд эрмас, бас!

Мана яна бир қонуният!

Не замонлардин бери «ҳаёт нега шундай?» саволига, яъни одамий мавжудот моддий моҳиятида ўзаро бирикув, ажралув, кўпаюв, қаршилик ёинки ҳайриҳохлик хусусиятлари они вужудга келтириб турмиш моддийланмиш зарра ва ўз номоддий моҳиятида ул бирла бир моҳиятда бўлмиш номоддий борлиқдин таралур номоддий қонуниятли номоддий кучдин вужудга келур хосса ва хусусиятлардин балқиб чиқмас эрса, қайдин ҳосил бўлур, ўзгача бўлмоқлиги қай қонуниятга сиғур?

Ҳеч бир қонуниятга сиғмас, ҳамоники, айниқса, ирсий тузулманинг ўзи ҳам ярим моддийланмиш зарралардин иборат бўлгач! Ҳа!

Ҳаракатдаги бош зарра атрофида йўлдош зарралар айланурми, айнан ул жараёнга монанд борлиқ ва ондаги барча катта-кичик унсурлар айланур, не учун борлиқ-коинот умрига нисбатан бир чақиндек юлдуз-қуёш тасарруфидаги ҳақир ер сайёраси куррасида мавжуд номоддий жонли мавжудотлар ул қонуниятлардин ҳоле, ул қонуниятлардин ташқарида бўлур эркан, ҳамониким, аларнинг номоддий моҳияти ул номоддий қонуниятлар таралур номоддий борлиқдин ва моддий вужуди ул номоддий борлиқдин таралур номоддий қонуниятли номоддий куч таъсиридаги зарралардин ҳосил бўлмиш, йиғилмиш эркан?!

Қаттиқ, юмшоқ, суюқ ва ҳавво жинслар алоҳида-алоҳида мавжуддур, аралашиб кетмас, ўз турида сақланур, лек хоссавий яқинлик сабаб бошқа оралиқ жинслар ҳам пайдо бўлур, лек моддийланмиш зарранинг хоссавий яқинлик даражаси бирла боғлиқ ҳолда аларнинг пайдо бўлмоқ меъёри борлиги ҳам қонуниятдур, яъниким, масалан, темир сув бирла қоришмас.

Бас, бул ҳам қонуниятдур, қатъий сақланур. Ва моддий вужудда моддийланмиш зарралардин қопламали тарзда моддийликда мавжуд турмиш одамий мавжудот ўз номоддий моҳияти бирла ҳаётий фаолият кўрсатмоғи жараёнида ҳам ул қонуният ўз аксин топур. Не ажаб, не тонг?!

Мана яна бир қонуният!

Чун ул зарравий хосса ва хусусиятлар онинг моддий вужудин моддий пайдо эта турмиш номоддий қонуниятли номоддий куч сабаб номоддий борлиқдин эрур ва одамий мавжудот номоддий моҳияти ҳам, ҳамоники, ўзга манба мавжуд эрмас эркан, ул номоддий моҳиятли борлиқ бирла бир моҳият эрур эркан, ул сабабларким, ул қонуният моддийланмиш заррада, моддийланмиш заррадин моддийликда моддий мавжуд турмиш номоддий моҳиятди одамий мавжудот моддий моҳиятида ҳам қонуният сифатида такрорланур!

Яъни одамий мавжудот номоддий моҳияти ҳам, номоддий моҳиятига киритма сифатида кириб келмиш маълумотлар кўринувидаги қонуниятлар ҳам, одамий мавжудотнинг моддий вужуди ҳам номоддий борлиқ, номоддий борлиқдин таралур номоддий қонуният, номоддий куч, номоддий жон эрса, ўз иссиқлиги бирла моҳиятдош эркани қонунияти кўринур номоддий нур бирла чамбарчарс боғлиқ ва алоқадорликда, номоддий қонуниятларга бўйсунувчанликда, номоддий борлиқдин номоддий қонуният ижросида турур. Ҳа!

Қонуният бирла мавжуд турмиш моддий борлиқ, номоддий қонуниятлар, номоддий куч, номоддий нур таралур номоддий борлиқ ва онга одамий мавжудотнинг қонуниятли ёндашуви айнан шундоқларким ёндашувни вужудга келтирур.

Ёинки ўзга ёндашув, ўзга фикр соғлом ақл учун қонуният бўла олурми?

Не?

«Номоддий ажрала чиқиб, моддий борлиқда моддий вужудда пайдо бўлиб олмишмен, эндиким, не ҳохласам ониким қилурмен, ихтиёрим ўзимда эрур”ми?

Андоқларким қабилидаги ёндашувга одамий мавжудотда номоддий жон эрмас, балки номоддий руҳидаги қонуниятсизлик сабаб эрур.

Яна ул номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучдаги қонуниятлардин бириким, ул зарраларнинг ажралув хусусиятидур. Улким ажралур, шул сабаб жинсда бўлинув бўлур. Яъниким қаттиқ, юмшоқ, суюқ ва ҳавво жинслар — темир, тупроқ, сув, ҳаввони бўлиб бўлур. Шул қонуният сабаб борлиқда жинслар сочилмиш ҳолда бўла олур ва бўлур. Зарранинг шул ажралув хусусияти сабаб курраи заминда дарахтдин барг, яъни қонуният ажралур, яъни демакким, айнан шул ўриндин моддий борлиқ-коинот ул номоддий борлиқнинг этаги, чекка-чегараси бўлмоқлиги қонуниятга айланур (!), тўкилур, дарёдин пақирда сув ола бўлур, ҳавводин ўз нафас сиғимига яраша жонзотлар нафас олур, жонли мавжудотдин жонли мавжудот ажралиб чиқур ва ул жараёнларнинг барчаси қонуният эрур, ва асли, мўъжизалардур!

Ва мана яна бир қонуният!

Ва, такроран (!), одамий мавжудот учун яна бир қонуниятли исбот сифатида, дарёдин пақирда сув олиб бўлмоқ, ҳавводин ўз нафас сиғимига яраша жонзотлар нафас олмоқ, жонли мавжудотдин жонли мавжудот ажралиб чиқмоқ қонуниятлари таралмиш ул номоддий борлиқ учун моддий борлиқ онинг этаги, чекка-чегараси бўлмоқлиги, номоддий борлиқ томонда моддий борлиқ-коинотнинг бул даражадаги улканлик ва кенг қамровликда мавжуд турмоқлигига сабаблар бўлгич қонуниятли маъно-мазмуни ва номоддий мавжудлик йўналуви, одамий мавжудот тасаввурларига сиғмас номоддий мазмун ва номоддий воқеълик бўлмоқлигин, мавжудлигин қонуниятга айлантирур ҳам!

Яъни номоддий борлиқда ул номоддий қонуниятлар номоддий кучнинг зарраларга таъсири орқали моддий борлиқда одамий мавжудот учун моддийлик асосларин ярата турмаса, қайдинки одамий мавжудот нафас ола олур, таомлана олур, ҳаракатлана олур, кўпая билур? Қайдин?

Ўз-ўзидин шундоқларми?

Ул ҳолда ул ўз-ўзидин содир бўлмоқлиги учун, ахир, асос, сабаб, қонуният қани?

Моддий борлиқда жараёнларнинг ўз-ўзидин содир бўлмоқдадек туюлмишлиги, фақат ва фақат, одамий мавжудот номоддий моҳиятидаги қонуниятсизликлар сабабли эрур, холос.

Номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий куч моддийланмиш заррадин зарра ҳосил этур, аларни ўзаро бириктирур ва ўзаро ажратурми, бас, тош каби қаттиқликда эрмас ва мутлақ номоддий ҳам бўлмамиш одамий мавжудотда мавжуд ирсий тузулмасин ҳам, гар ул мутлақ қаттиқ зарралардин иборат бўлса эрди, ул ҳолда кўпаймоқлик қонуниятига туша олмас эрди, кўпая олмоқлиги ва одамий мавжудотдин одамий мавжудот пайдо бўлмоқлиги ва ажралиб чиқмоқлиги жараёни номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий куч таъсирида, ул бирла боғлиқ ҳолда кечмаса, соғлом ақл учун яна не қонуният мавжуд бўлмоқлиги мумкин эрур?!

Номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучдин зоҳир бўлур номоддий қонуниятлардин яна бириким, моддийланмиш зарранинг таъсирланиб ўзгармоқ, яъни бош зарра таркибидаги йўлдош зарра бош заррага ўз муносабатин ўзгартирмоқ хусусиятидур. Улким шу таъсирланиб ўзгармоқ натижасида турли жинслар вужудга келмишдур. Шул таъсирланмоқ хусусияти бўлмаса эрди, борлиқда унсурлар бир жинсли бўлмиш эрди, яъниким ё тош, ё темир, ё тупроқ, ё ҳавво, уларким одамий мавжудот учун дунёвий мавжудликка асос бўла билмас эрдилар.

Қолаверса, номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучнинг зарраларда вужудга келтирур ул зарравий таъсирланмоқ, кўпаймоқ, бирикмоқ қонунияти номоддий борлиқдин эркани сабаб одамий мавжудот ўз номоддий моҳиятида ҳам намоёнлик бера, янги-янги номоддий маънилар пайдо қила билмоқ қонуниятига асослар бўла турур! Не тонг!

Ва мана яна бир қонуният!

Номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучнинг ул моддийланмиш зарраларда намоён қилур қонуниятларидин яна бириким, номоддий куч ва моддий зарранинг ўзаро номоддий муносабати қонунияти одамий мавжудот номоддий моҳияти «дарча”сида моддий борлиқдин ўзига номоддий нусха олмоқ, номосин нари қилмоқ қонуниятига эга қилмишдур.

Ва мана яна бир қонуният!

Моддийланмиш зарранинг майдони мавжуд эрканин ва онинг одамий мавжудот учун ҳаётий нафи улким, одамий мавжудотда ҳам майдон бордур, улким моддийдур ва номоддийдур, яъни маънавийдур.

Ва мана яна бир қонуният!

Моддийланмиш зарра ва зарраларнинг шул ва шул каби қонуниятга айланмиш қатор хусусиятлари сабаб, мисолан, жонзотлар мавжуддур, кўпаюр, ондин тўқима тўкилур, ичдин яна тинимсиз бутлана турур, оёғи ердин ажралур, яъниким ҳаракатланмоқ имкониятидадур, қўлига олма тутса, ул онинг қўлига мутлақ ёпишиб қолмас, балким яна қайта ажралур, одамий мавжудот моддий вужудий озиқланур ва ҳоказо ва ҳоказо ва ҳоказолардур…

Ва моддий борлиқда кечур жараёнларнинг барчаси ул қонуниятли асослар бирла номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий куч таъсирида, қонуниятли тартибда, зеро, қонуниятсиз тартибда кечмоқлиги мавжуд борлиқ қонуниятларига мутлақ зид эрур, кечур.

Аларким, аслида, одамий мавжудотга ҳайратлар берур мўъжизалардур, лек одамий мавжудот ул мўъжизавий жараёнлар уммони (!) ичра доимийликда ва аста шакллана кучайиб кетмиш дунёвий маълумотлар буҳрони сабаб ақлий туғёнда ва онга эътиборсизликдадур, тўғрироғи, айнан номоддий қонуниятлар, яъни одамий мавжудот тасаввуридаги ҳақиқатлар ичра одамий мавжудот мисоли гирдобда қолмиш каби ақлан туғёнда турур, шул туғён сабаб кўра тура кўрмас, онг доирасида турур, англамас, эътиборин аларга етарлича (!) марказлантира билмас (!), марказлантира олмас!

Ул туғёнким, онинг бартараф бўлмоқлиги одамий мавжудотнинг сўнгралар тик бошланғич нуқтадин қайта қонуниятли тафаккур қилмоқлиги бирладур.

Шул сабаб одамий мавжудот моддийланмиш зарранинг ўзин эрмас, балки ул моддийланмиш заррани ҳаракатга келтиргич номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий куч-таъсирин эътиборга олмиш ҳолда, қонуниятли тартибда, қатъиян қонуниятли тартибли ҳолда тик бошланғич нуқтадин қайта тафаккур қила келмоқлиги онинг учун ақлий туғёндин халосликка йўлдур.

Шундагина моддийдур, номоддийдур, мавжудки воқеъликка нисбатан одамий мавжудотда номоддий онг ўз мавжудотлик йўналуви учун ўз аниқлигин топур, бас!

Моддий борлиқдаги жонли-жонсиз унсур ва жинсларнинг мавжудлигин аларнинг хосса ва хусусиятлари бирла сақлаб турмоқ, бир фурсатнинг ўзида аларнинг барчасин тенг тасарруфда тутмоқ учун нақадар илмийлик, яъни қатъий қонуниятлилик ва одамий тасаввур учун чексизликка дахлдор қудрат бўлмоғи даркор.

Қудрат қонуниятли бўлмас эрса, одамий мавжудот учун моддий намоён бўлмиш борлиқ-коинотдаги барча моддий унсурлар сонияда ўзгарувчан шаклий ва ҳажмий беқарорликка дучор бўлур эрди.

Қонуниятда қудрат бўлмас эрсаким, ул чексизлар даража улкан борлиқ-коинот мавжуд бўла, тура билмас эрди.

Ва мана яна бир қонуният!

Демакким, борлиқдаги жамики жинс ва унсурлар, мавжуд коинот, сайёра, ондаги тоғ, ўрмон, ер-тупроқ, сув, ҳавво алар ташкил топмиш зарранинг ҳаракатидин таралмиш хосса ва хусусиятлари бирла они тута турмиш ул номоддий борлиқдин номоддий қонуниятда турмиш номоддий куч-таъсирдиндур.

Ўзгача бўлмас, ўзга қонуният мавжуд эрмас, ўзга қонуниятда бўлмоқлигин соғлом ақл қонуниятли тафаккур учун қабул қила олмас, бас!

Бул мавзуда қонуниятсизликда етила ва етиб келмиш маълумотлар асосида шаклланмиш тасаввурларга таянмоқ тугул ондин таъсирланмоқ, яъни қонуниятсиз маълумотлар бирла хулоса бермоқ ёинки моддиятни тутиб турмиш бўлгай номоддий қонуниятларни эътиборга олмай, фикр билдирмоқ босиб ўтилмиш катта даврлар давомида одамийзотга ҳеч бир натижа бермамиш ва натижа бермагай ҳам.

Ончаларким, ҳатто, мўъжизани қонуниятли жараёнлардин эрмас, балки қонуниятсиз жараёнлардин излар.

Нотўғри ёндашув, яъни қонуниятсиз ёндашув, яъни

— одамий мавжудотни ўзи ҳохламиш хулосаларга етакловчи ёндашув (?);

— ёинки заррани ҳаракатлантиргич қонуниятли номоддий куч ва онинг моҳиятин ва номоддий борлиқни инкор эта, зарранинг ўзин тан олмиш ҳолдаги моддий нуқтаи назарли ёндашув;

— номоддий моҳият хусусида қонуниятсиз тасаввурларда турмоқлик ва ёндашмоқлик;

ҳеч бир натижа бермас, то қадар ва то қадар…

Одамий мавжудотда фақат туғённи кучайтирур, онинг онгин қонуниятан «кўрур» имкониятли «кўз»ин қонуниятсизликлар бирла кўрмас қилур ва кўрмас тутур, яъниким одамий мавжудот ақлан янада номоддий марказлана билмас, ул сабаб онинг номоддий онги ўз, ижтимоий бирлик сифатидаги эрмас, балки том маънодаги мавжудотлик қонуниятидаги тиниқликни, кўламлиликни, моҳиятларни тиниқ фарқловчанликни топа билмас, бас!

Ва мана яна бир қонуният!

Одамий мавжудотда ўз қонуниятига кириб маълум даражада марказлана, моддий борлиқ-табиатдин қонуниятларни маълумот сифатида саралай, қонуниятсизликда олинмиш қонуниятлардин ўзи учун қонуниятлар (!) ва лек асли қонуниятсизликлар (!) ярата, ул ўзи ўзи учун яратмиш қонуниятли қонуниятсизликлар онинг онгин аста-секин парда сифатида номоддий қонуниятларни англамоқ имкониятидин тўса (!), моддий борлиқ-дунёни, фақат ва фақат, моддий ўрамнинг ўзидагина кўра, ул моддий борлиқдин моддий унсурлар орқали қонуниятларни моддий ўрамдагина тасаввурлар қила, оқибат моддий борлиқ-сайёрада моддий ўрам ичида номоддий моҳият сифатида номоддий борлиқдин айро тургич ва номоддий қонуниятларни мутлақ англамас, англамоқликдин нари ва сўнувчан номоддий ҳолатида қола, жонли мавжудот сифатида ул ўзи ўзи учун пайдо этмиш қонуниятсизликдаги қонуниятлар (!) бирла моддий борлиқда мавжудлик асосларин суистеъмол қила ва бул мавжудотлик ёндашувида бул янги минг йилликдин нари ўтмоқлиги моддий жиҳатдин ҳам, номоддий жиҳатдин ҳам ноаниқликда турмиш ҳолда, сайёрага ўзин моддий эрмас, маънавий сиғдира олмай (?!), ҳаёлий, яъни қонуниятсизликлардаги тасаввурлар бирла Яратувчини мавжуд дея моддий борлиқ-коинотга моддий боқмиш (?) ҳолда, лек асли дунёвий фаолияти боши берк кўчада турмиш номоддий жонли мавжудотлик фаолияти нотабиий равишда (!), сезилмаслик бирла аста-секин якун топиб бормоқ йўналувида турмиш эрди…

Ҳа, одамий мавжудотнинг қонуниятсизликда бошланмиш дунёвий ҳаёти натижа сифатида (!) ўз табиий қонуниятида эрмас, балки қонуниятсизликда, нотабиий равишда якун топмоқ йўналувида турмиш эрур эрди!

Сайёрада бул қадар кўпаймиш, янада кўпаймоқликда яшай олмиш имконияти турмиш ҳолда одамий мавжудотнинг бул қонуниятсиз якун йўлидин нари кета дунёвий ҳаётий бардавомлик топмоғи ибтидога қайтмоқликни эрмас, йўқ, мутлақо йўқ (!), дунёвий эришмиш натижаларидин эзгулик йўлида воз кечмоқликни эрмас, йўқ, мутлақо йўқ (!), ёинки эътиқодин туридин қатъий назар ул эътиқоддин кечурликни эрмас, йўқ, мутлақо йўқ (!), бор ҳолича, етиб келмиш, эришмиш даражасидин тафаккурда кетмоқлик бирла эрмас, яна йўқ, балки ўз қонуниятида, такроран (!), ижтимоий бирлик сифатида эрмас, йўқ (!), сайёра юзасида моддий ўрамда вужудга келмиш номоддий моҳиятдаги мавжудот сифатида ўз қонуниятида янгидин тафаккур қилиб бормоқлиги бирла эрур, холос!

Яъни, ақл эгаларига сезилишича (!), дунёвий фаолият келмиш жойидин бораверур, одамий мавжудот инон-ихтиёрига мос тарзда қайсидир масалада қонуниятли тартибда, яъни ўз қонуниятида (!) чеклана, қайсидир масалаларда янада ривожлана яна дунёвий ўзгарувлар бирла дунёвий ҳаёт кечаверур, фақат одамий мавжудотда мавжудот сифатида борлиққа номоддий муносабат, ул номоддий муносабат доирасида мавжуд дунёга ҳам номоддий муносабат ўзгарур!

Бул жараён одамий мавжудот учун мутлақо қийин эрмас, бул мутлақо машаққатли жараён ҳам эрмас, шунчаки қонуниятли тафаккурда ҳам, такроран (!), ёнлама тартибдаги оддий ҳаётий тафаккур ичра тик йўналувдаги қонуниятли тафаккурда ҳам бўлмоқ номоддий жараёни эрур, холос!

Коинотдаги бош портламоқликдин сўнг коинот давомийлигига нисбатан ўта оний, лек одамий ўлчов учун ўта ва ўта узоқлар ҳисобланмиш давр давомида юлдузнинг иссиқлиги таъсири доирасида қонуниятли тарзда сайёрани моддий вужудга келтириб турмиш моддийланмиш зарралар фазо совуқлиги таъсирида аста совий, вужудга келмиш юлдуз ва сайёранинг ўзаро номоддий қонуниятли муносабатидин, сайёра номоддий моҳиятидин мос ҳолда таралмиш қонуниятлар таъсиридин, улким номос бўлмоқлиги ҳам мумкин, онгаким ўзга сайёралар мисолдур, табиат ва онда ул табиатдин ҳосила сифатида номоддий моҳиятли жонзотлар юққорида келтирилмиш номоддий қонуниятлар асосида вужудга келмиш.

Билдирилмишки, қаттиқ моддий зичлик топмиш зарра ва ондин пайдо турмиш унсурлар моддий намоёнликдадурлар, лек мисолан кўпаюв хусусиятига эга бўлмиш ирсий тузулма мутлақ моддий бўла олмас, гар мутлақ моддий бўла билса, ул ҳолда кўпаймоқ қонуниятига туша олмас эрди ва сайёра мутлақ моддий бўла билмишлигига қарамай, сайёра маркази ўт-оловлик даражасидин, ул ўт-оловда моддий намоёнлик бера бошламиш зарралар ҳали мутлақ равишда моддийлана улгурмамиш ва ул маълумликда турмиш нотўлиқ моддийланув даражасидин номоддий жонли мавжудликлар учун номоддий моҳиятли асослар сайёра сиртида моддий зарралана, моддий намоёнлик топмоқ қонуниятида тура билмишлар.

Номоддий моҳиятли мавжудликларнинг совуқ бўшлиқ-фазодаги моддийланмишликда турмиш сайёра юзасида номоддий моҳиятда моддий ўрамда вужудга келмоқлиги учун ўзга қонуният мавжуд эрмас.

Ҳа! Ул жумладин, одамий мавжудот ҳам ўз-ўзидин аста-секинлик бирла қонуният асосида вужудга келмишми ёинки қонуният бирла яратилмишми, аҳамияти йўқ, онинг номоддий моҳият бирла мавжудлиги учун номоддий моҳият, номоддий манба ушбу номоддий жараёндин бўлмоқлиги қонуният эрур.

Ёинки кимдур ўзга қонуниятни қонуниятли тартибда асослай келтира билгайми?

Ва албатта, ул жумладин, номоддий моҳиятли одамий мавжудотнинг сайёра сиртида моддий ўрамда вужудга келмоқлик жараёни ҳам қатъий қонуният, такроран (!), номоддий қонуниятлар асосида кечмиш эрур.

Сайёра ибтидоси

Бул юлдуз катталигида ва ондин таралмиш нур-иссиқликдин узоқ-яқин ўзга сайёралар аларда ҳаракат-ҳаёт шаклланиб улгурмай, юлдуздин таралмиш нур иссиқлиги тафтидин ул сайёралардин кўтарила моддий зарралана моддий намоёнликка ўтар номоддий моҳиятдаги иссиқликлар моддий намоёнликка ўтмоққа имкониятсиз тез қуримоқлиги ёинки тез совий моддий намоёнлик имкониятин йўқотмоқлиги ҳам қонуниятдадур.

Коинотдин ер сайёрасигаким боқилса, сайёра юзасин қопламиш яшиллик, асли, мисоли яшил пўпанакдур.

Ул пўпанакнинг курраи замин юзасида пайдо бўлмишлик сабаби булким, юлдузга нисбатан, яъни иссиқлик ва нур тарата моддий намоён бўлмиш мавжудликка нисбатан ўз совимоқлик даражаси бирла куйиб, қуриб қолмоқликдин сақланмиш масофаси қонуният меъёрида бўлмоқлигидин дастлаб чўғ бўлмиш сайёра аста-секин совий, иссиқлик тинмоғи ва лек онга юлдуздин номоддий нур иссиқлигин таъсири ортида онда пайдо бўлмиш терланувдиндур.

Ул терланувким, одамий мавжудотда сув атамаси бирла аталмиш эрди! Дарҳақиқат, сувнинг пайдо бўлмоқлик даври одамий мавжудот тасаввурга сиғмас даражада ўта узоқдур, жонзотлар ибтидосига эрмас, балки сайёра ибтидосига бориб тақалмоғи қонуният эрур.

Ҳа! Сув одамий мавжудот сайёра сиртида пайдо бўлмишлигидин сўнг, они истеъмол қилиб чанқоғин қондириб юрмоқлиги учун вужудга келмамиш, андоқларким ёндашув мутлақ қонуниятсиз ёндашув эрур. Жуда кулгули эрур!

Сайёра сиртида сувнинг, яъни совуқ суюқликнинг вужудга келмоқлик жараёнига одамий мавжудот эхтиёжин мутлақо алоқаси йўқ, совуқ суюқлик борлиқ-коинот узра моддий мавжуд турмиш юлдуз туркумлари доирасидаги чўғланмишликдаги юлдузлар таркибида мутлақ қуриб битмаслик қонунияти доирасида даврий тура билмиш, тура қолмиш, тура олмиш мавжуд сайёраларнинг барчаси учун қонуният эрур.

Ёинки ҳавво одамий мавжудот сайёра сиртида нафас олиб мавжуд турмоқлиги учун вужудга келмамиш, йўқ, балки ҳавво чўғланмиш сайёранинг совиб, зарралари совиб, моддийланмиш сайёра сиртин терланмишлигидин сайёра марказидин таралмиш иссиқлик таъсирида вужудга келмиш совуқ суюқликнинг ул терланмишликдин сўнг вужудга келмиш парланмишлик жараёни эрур, ўзга қонуният мавжуд эрмас.

Ахир, сайёра сиртидаги совуқ моддий суюқлик бирла моддий ҳаввони моддий вужудга келтира турмиш зарралар таркибида хосса ва хусусиятлари ўхшаш зарралар мавжуд эрурку.

Мана одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун яна бир қонуният.

Моддий борлиқ-коинотда учиб юрмиш катта-кичик жинслар ҳаракатда бўлур дея қаралур, йўқ, алар зарралар ҳаракати сабабли моддийланур, лек аларда амал мавжуд эрмас, алар зарранинг мудом бир хил ҳаракатидин моддий намоён ва фазода ул портламоқликдин пайдо бўлмиш туртки қонунияти сабаб моддий борлиқ-коинотда ёинки бирор бир улкан жинс мувозанати таркибида шунчаки сузмоқликда мавжуддурлар, холос.

Асл амал-ҳаракат, мисолан, сайёранинг терланмоғидин сўнг онда вужудга келмиш пўпанакда эрур, чун ул аввал йўқ эрди, сўнг моддий пайдо бўлмиш.

Ул пўпанакким, номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучнинг айлана ҳаракатлари бирла номоддий нур унсурларин моддий зарраланмишидин жинслар, унсурлар, сўнг номоддий моҳиятдин номоддий нур-иссиқлик унсурининг сайёра ва юлдузнинг номоддий қонуниятли муносабати меъёрида ул номоддий моҳиятнинг тошмисол қота мутлақ сўнмамиш ҳолда зарралана олмиши (!) ва ул натижадин номоддий моҳият ўз иссиқлиги ва ёруғлиги бирла ўз меъёридаги моддий ўрам бирла моддийликда намоён бўлмоқлиги қонуният эрур.

Ул ҳолда ул номоддий моҳиятдаги номоддий ҳис ва номоддий идрок қайдин эрур?

Ҳақли савол!

Ҳа! Ҳамоники, номоддий жон ул моддий борлиқ узра сочила турур номоддий нурга, онинг иссиқлигидин маълумликда турур, моҳиятдош эркани одамий мавжудот, умуман, номоддий жонли мавжудотларда тарала турур ул номоддий ҳис ва номоддий идрок номоддий нурда ҳам мавжудлиги, лек одамий мавжудот чумолининг ўзга чумолига маъновий муносабатин бевосита англамаслиги каби номоддий жараённинг қонуниятан акси сифатида ул номоддий нурдаги номоддий ҳис ва номоддий идрокни ҳам англамаслиги қонуниятда турмоқда, холос.

Ва ул номоддий нурнинг номоддий ҳис ва номоддий идрокин ҳақир, номоддий жони ҳам, моддий вужуди ҳам номоддий нурга номоддий емирилур даражада заифсизгина эрур бўлмиш одамий мавжудот англай билмаслиги, англай олмаслиги, онинг ондин тарала турур номоддий ҳис ва номоддий идрокдин ташқарида кечурлиги ул номоддий нурнинг ўта тезлигидин, ўта ёруғлик ва ўта иссиқлик қудратидин очиқлар намоёнликда турур.

Ёинки кимдур ўзга қонуниятни қонуният сифатида келтира билгайми?

Ҳа! Номоддий қонуниятлар таралур номоддий борлиқ мансуб номоддий моҳиятдин нур-иссиқликнинг бул номоддий жуъзиким, онинг моддийланмишдаги зарравийлик даражаси учун, совуқ тошни моддий пайдо этиб турмиш зарралардин фарқли равишда моддий моҳият ва номоддий моҳият оралиқ унсури даражасида моддийлана тура олмоғи ҳам онинг учун қонуниятга айланур.

Яъни сайёра сиртидаги амалли «пўпанак», яъни табиат қамрови доирасида моддий ўрамдаги номоддий моҳиятли мавжудликларнинг сиртин мутлақ моддий бўлмоқлиги қонуниятга тушмас.

Булким аниқ қонуниятдур, аниқ қонуниятдадур!

Нечук?

Чун гар, мисолан, одамий мавжудот моддий вужуди мутлақ моддий эрса, улким қайдин кўпая билур эрди?

Одамий мавжудот моддий вужудин пўст қисми мутлақ моддийланмишлик жараёнига ўтмишки, одамий мавжудот моддий вужуди сиртидин тўкила турур.

Сайёра сиртида одамий мавжудотнинг моддий қаримоқлиги жараёни моҳиятида онинг моддий вужуди сиртин мутлақ моддийланмишлик жараёнига кирмишлиги бирла боғлиқ эрур.

Ҳа!

Одамий мавжудотда моддий вужуди сиртидин мутлақ моддийланмиш зарралар тинимсизликда тўкила турур, ул жараён мавжудлигига қарамасдин, одамий мавжудот моддий вужуди сиртан моддий қотмоқлик жараёнида турур. Ул сабаблар бирлаким, одамий мавжудот моддий вужуди сиртан эскирмоқлик жараёнида турса ҳам, ул жараёндин таъсирланмасдин онинг номоддий моҳияти ўзгарувсиз турур.

Ва онинг номоддий моҳиятин моддий намоёнлик бермоқ жараёнида ўзгарувлар кечмишин сабаби онинг моддий вужуди сиртин мутлақ моддийланмишлик жараёнида турмишлиги бирла эрмас, йўқ, балки моддий вужудий имкониятлардин фойдаланмоқликда мавжудлик даври бирла боғлиқ ҳолда номоддий моҳиятин заифлана бормоқ ва моддий вужудни тасарруф этмоқ имконияти пасайиб бормоқ жараёни бирла боғлиқ эрур.

Ақл эгалариким, бул ҳолатнида англай билурлар!

Ҳа!

Яралмиш бўлмишида ҳам, ўз-ўзидин яралиб қолмишида ҳам шул қонуният барча-барча жонли мавжудликлар учун қонуният эрур!

Сайёра сиртида вужудга келмиш жонли, яъни номоддий моҳиятли мавжудликларни куф-суф бирла, «топ этиб» қонуниятсизликда вужудга келмишлиги усулидаги фикр, ибтидодин тортаку, майли, одамий мавжудотнинг «гўдак»лик қилмиши эрур, эндиким, қонуниятли маълумотлар уммонида турмиш ҳолда андоқларким фикрда турмоқлик одамий мавжудот номоддий ҳис ва номоддий идроки учун моддий мавжудликда намоёнлик бера турмиш моддий борлиқ-коинот ва ондаги жамики унсурларнинг номоддий нур ва номоддий қонуниятлар бирла мавжуд турмишлигин таъминламиш ўта юксак ва ўта чуқур қудратдор илмийлик мавжудлиги аниқ қонуниятда эркани очиқлар сезила турмиш номоддий борлиққа томон одамий мавжудот қонуниятсизликдаги муносабатидин ўзга жараён бўлмас. Ҳа! Такроран, ҳа!

Буни англамоқ ҳам ақл эгаларига душворлик келтирмас!

Энг аввал, сайёранинг ўзи ҳам ул номоддий моҳиятдин номоддий нурдин, ул номоддий нурнинг моддийланмоғидин, ул зарравий моддийланмиш нурнинг совий моддийлана-моддийлана чўғ ҳолатига қайтмоғидин, ул чўғнинг мудом ўз ўқи атрофида айлана думалоқ шаклда совий, пўстлоқлана қотмоғидин, ул қотмоқлик турфаланмиш хосса ва хусусиятли ва саноғин топа бўлмас даражада мўл бўлмиш бош ва йўлдош зарралардин иборатлигин, ул бош ва йўлдош зарралар ҳаракати, номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучнинг ўзига хос сўнмас, сўнгсиз айлана ҳаракатланувда турмоқлигидин эрканидин, аларнинг ўзгармас ҳаракатидин онинг замирида одамий мавжудот қамрай англай билмоққа ноимкон маълум бир умуммақсад, умуммавжудлик йўналуви ётмиш бўлмоғи қонуниятда мавжуд эрканлигин ҳам унутмаслик зарур.

Оддий совуқ тошни вужудга келтира турмиш зарралар бирла номоддий моҳиятли мавжудликни вужудга келтира турмиш зарраларнинг фарқи аларнинг бир туркумидин зарраларни ҳаракатда тутмиш номоддий қонуниятли номоддий кучнинг номоддий нур унсурин, ҳамоники номоддий нур таралувчанлик хоссаси бир хил, ўзгарувсиз кечмоқлиги қонуният эрур эркан, заррани зичлантира номоддий нур унсурин моддий борлиқдин мутлақ тўсмоғидин, аларнинг бир туркумидин эрса, зарраларни ҳаракатда тутмиш номоддий қонуниятли номоддий кучнинг заррани чала зичлантира номоддий нур унсурин моддий борлиққа ўз меъёрида тафтин таратмоқ имкониятин сақлаб турмоқлигидин ўзга яна қай қонуният бўлмоқлиги қонуниятга тушур?!

Ва номоддий моҳиятсиз моддий мавжудликлар ва номоддий моҳиятли моддий мавжудликларнинг моддий борлиқда моддий мавжуд турмоқлик жараёнидаги фарқи асосида айнан ана шул қонуниятлар турур.

Ёинки кимдур ўзга қонуниятни қонуният сифатида келтира билгайми?

Одамий мавжудотга соғлом, қонуниятли тафаккур учун ўзга қонуният мавжуд бўлмоқлиги мумкин эрурми? Қайдин?

Номоддий моҳият ва моддий мавжудлик

Номоддий борлиқдин ўта ҳаракатланмиш номоддий қонуниятли номоддий айлана ҳаракатли номоддий кучнинг бўшлиқ, ҳаввосизлик, вазнсизлик ҳолатидаги совуқ бўшлиқ-фазода нур ҳолатидин совий моддийланмоқлиги қонуният эрурми, не учун ичида номоддий жон мавжуд моддий мавжудликларнинг пайдо бўлмоқлиги ул қонуниятдин ташқарида кечур эркан?

Андоқларким ёндашувда ҳам қонуниятсизлик мавжуд.

Номоддий жон моддий борлиқда моддий вужудда пайдо бўлмоғи, ёлқинланмоғи, дастлабки намоёнлигин топа билмоғи ҳам, сўзсиз равишда, вазнсизлик ва совимоқлик асосида моддийланмоқлиги бирла кечур, яъни номоддий жон моддий вужудга, ўз моддий қобиғин айнан вазнсизлик таъминланмиш вазиятдагина совий топмоқлиги қонуниятга айланур.

Номоддий моҳиятнинг ўз моҳиятига нисбатан совуқроқ муҳитда совий қотмоқ орқали моддий намоёнлиги курраи замин ва онда пайдо бўлмиш тош, тупроқ, сув ва ҳавволи амал-ҳаракатсиз муҳитда, сўнгралар, номоддий нур унсуридин номоддий жон сабаб қотмаслик қонунияти асосида (!) моддий амал-ҳаракат вужудга келмоқлиги бирла вужудга келмиш пўпанак — табиат, фақат ва фақат, ирсий тузулма сабабли бўлмоқлиги қонуният эркани очиқ намоёнликдаги жараён эрур.

Ўзга қонуният мавжуд эрмас!

Ул номоддий жонким, моддийликда сиртан моддийланмиш зарра орқали моддий намоёнликдадур, дастлаб ибтидода ҳам, сўнг одамий мавжудотдин қайта пайдо бўлмоғида ҳам бир турлукдур, бир ҳолатдадур, мавжудотда моҳиятида номоддий, лек сиртан зарравий ҳолат бирла тухум шаклидадур, яъни номоддий жон ирсий тузулма ўрамидин иборат моддийланмиш зарра тўпламида моддий қобиқланмиш ҳолатдин тарала турмоқлиги қонуният эрур, ул қобиқланмоқликким, номоддий жон ибтидосида моддийланмиш зарра орқали моддий намоёнлик топмиш ҳолатда эрур, ўзгача бўлмас, ўзгача, яъни ўзгармиш ҳолат ва жараён бирла бўлмоқлиги қонуниятга сиғмас! Номоддий жон моддий намоён бўлмоқ имкониятига кирмоқлиги бир қонуниятда турур, ўзгармас ҳолда бир хил кечур, то сайёрада то қадар ва борлиқ-коинотда қадар…

Ва онинг очилмоғи энг дастлабки ибтидодаги мисол вазнсизлик ҳолатида кечур, ул очилмадаким, номоддий жон ёлқинланувдадур, ул номоддий жонким, ўз ёлқинланмоғин моддийланмиш моддий борлиқда фақат моддийланмиш зарралар орқали намоён қилмиш, ўзида тутмиш зарралар бирла, ул зарралар сафин тўлдирмиш сари шакл ва ҳажм топа борур, вужудан мустақиллик топгач эрса, ўзга қонуният кеча бошлар, ондаги номоддий жон онда ирсий тузулма сабаб номоддий фаолият кўрсатмоғи қонуниятга айланмиш номоддий ақл унсури воситасида, ирсий тузулманинг ўз таркибидаги номоддий зарралардин ўзлигида шаклланмиш номоддий қонунияти асосида моддий вужуд ўз моҳияти бўлмиш моддий манба бирла тўйина бормоғи каби, дейилмишки, моддий вужуднинг моддий тўйинмоғи моддий зарраларнинг парчаланув жараёнидин ҳосил бўлур номоддий иссиқлик бирла номоддий жоннинг мавжудлигин тутиб турмоқлик эрур, ирсий тузулмадин ўта сўнмасдин таралмишликда турмиш номоддий жон таралувчанлик қонунияти асосида, ирсий тузулма они марказланмоқ қонуниятида, ул қонуниятга келмоқликнинг ҳам, албатта, ўз қонунияти мавжуд эрур, номоддий қонуниятлардин қонуниятлана, номоддий тасаввурлар биноси, одамий мавжудот ифодасидаги номоддий руҳ, аслида, номоддий қонуниятлар номоддий мажмуи шакллана борур.

Номоддий жон ўзлигин моддий намоён бўлмоқлигида ягона усул (!) сифатида моддийланмиш зарралар тўпламига, боғланмасига зарралар қабул қилмоқ, зарраларни янгиламоқ хусусиятига эгадур. Улким, жонли мавжудотларда, жумладин, одамий мавжудотда ҳам ҳажман ривожлана-ривожлана, моддий борлиққа мослана-мослана ўз қонуниятларига эга бўлмиш модда алмашинуви, яъни зарралар алмашинуви жараёнидур, ул жараёнким, аста ривожлана, сўнгралар шакллар топмиш барча жонли маҳлуқотларда модда алмашинуви хоссасин, моддий алмашинуви жараёнида турмишлигин вужудга келмишига сабаблар бўлмиш.

Нечук, номоддий жонли мавжудотларда моддий емишланмоқ қонунияти вужудга келмиш тура турур?

Ахир, моддий вужуд ичра ўз номоддий моҳиятидин айро турмиш номоддий жон, гар номоддий жон унсури мавжуд бўлмиш моддий зарралар тўпламидин озиқлана, номоддий жонлана турмаса,

— қайдинким, номоддий жон мунтазам номоддий ёлқинлана турмоқликка номоддий куч топур,

— қайдинким, мисолан, одамий мавжудотда моддий мия то қадар тўқималана турур, гар номоддий жон сиртан зарралана, тўқимани вужудга келтира турмас эрса,

— қайдинким, одамий мавжудотдин моддийланмишликдаги зарралардин иборат бўлмиш моддий вужуд териси тинимсиз равишда тўкилиб, тинимсиз равишда янгиланиб турур, гар номоддий жон ичдин тинимсиз равишда ёлқинлана, моддийланмиш зарраларни моддий вужудга келтира, моддий вужудни ичдин янгилай турмаса.

Мана яна бир номоддий қонуният.

Одамий мавжудот номоддий моҳияти, улким иссиқдур, билдирилмишки, ул иссиқлик онинг номоддий нурга унсур эркани сабаблидур, моддий вужудни пайдо қилиб турмиш моддийланмиш зарраларни ҳаракатда, амалда тутиб турмоқ, аларни куйдура емирмоқ хусусиятига эга турур, ул емирмоқликким, моддий борлиқда чўғланмалардин тарала турмиш номоддий нурнинг моддий борлиқдаги моддий жисмларни вужудга келтира турмиш моддий заррани емирмоқ қонуниятидин бўлмоқлигидин ўз қонуният мавжуд эрмас, ул моддийланмиш зарраларким, емирила, боғланув хусусиятин йўқота тўпламдин нари, номоддий жондин аста нари бормоқлик бирла онинг таъсир доирасидин чиқур, оқибат қотур, зарралар умумланмаси-моддий вужуддин нари тўкилмоқ қонуниятига эгадур, онгаким, одамий мавжудот вужуд янгиланмоқлиги сифатида қарар, номоддий моҳият, яъни ирсий тузулмадин ўта таралмиш номоддий жон ирсий тузулма таркибидаги зарраларни емирмоқ хусусиятида турмаслигин сабаби ирсий тузулма таркибидаги ул зарралар мутлақ моддий эрмас (!), балки номоддий жон нур унсуридин эркани сабаб моддий ва номоддий моҳият оралиғидаги унсурлар сифатида емирилмоқликдин ҳоле турурлар ва ирсий тузулмани эрмас, моддий вужудни ташкил этмоқликда турмиш зарралар эрса, ирсий тузулмага нисбатан моддийланмишликда турмишлиги сабаб номоддий жон таъсирида емирилмоқликда турур, ул емирилмоқликким, оқибат моддий вужуд номоддий жонни тутиб турмоқ қонуниятидин чиқур.

Ўзга қонуният мавжуд эрмас, ўзга қонуният соғлом ақл учун қонуният бўла олмас, бас!

Ул одамий мавжудотда моддий вужуднинг тинимсиз емирила, моддий вужуд ичидин янгилана турмиш жараёни моддий борлиқ-табиатда тирикликда турмиш, фаолиятда бўлмиш, яъни яшамиш, ҳаракатда бўлмиш, озиқланмиш, ухламиш жараёнларида одамий мавжудот моддий жисмида тўхтовсиз, муттасил кечур, яъни ул жараён тинимсиздур ва лек одамий мавжудот эътиборидин наридадур.

Дарвоқеъ, одамий мавжудотнинг моддий вужудин ўзи ҳам тўлиқ моддий унсур бўла олмас, тўлиқ моддий унсурнинг мисоли оддий моддий тошдур, одамий мавжудотнинг қотмоқликдин ҳоле моддий вужуди яримдин мўлроқ моддийлик унсуридур. Онда номоддий жон моддий вужудни тарк этгач, сўнг моддий вужуд қотур ва нозич моддий унсурлар жамламаси сифатида нисбатан тездин-оқ зарралар моддий парчалана, ўз қонуниятидаги зарравий зичлик доирасига, такроран (!), ўз қонуниятидаги зарравий зичлик доирасига қайтур, бас!

Ул номоддий жондин масофавий узоқланмиш моддийланмиш зарраким, номоддий жон иссиқлиги таъсиридин емирила нарилангач, умуммеъёрий қаттиқлик ҳолати томон қайтур, сўнг номос унсур сифатида тўкилур. Бу ўринда ягона қонуният улким, номоддий моҳиятдин бўлмиш номоддий жон моддий заррани ўз таъсир доирасида мутлақ қотмоқликдин сақлаб турмоқ қонунияти бирла ер юзасида ҳар турли унсурлардин иборат табиат вужудга келмоқликка асос бўлур.

Номоддий жонли мавжудотда моддий вужуднинг қотмасдин ҳалимликда турмишлиги ул моддий вужудни моддий вужудга келтира турмиш зарраларнинг номоддий жон таъсирида турмишлигидин ўзга яна қандай қонуниятни кўрмоқлик мумкин эрур?

Моддий борлиқ-табиатда ирсий тузулмали моддий мавжудликларким, барча-барчасин моддийликдаги зичлик даражаси номоддий жонсиз тош-темирнинг зичлик даражасига нисбатан нозичлик бирла моддий намоёнликдадурлар.

Ирсий тузулмали моддий ўрамдаги номоддий мавжудликким, онда моддий жисмининг зичлик даражаси пастлигига ул зичликни тўлдира тургувчи номоддий моҳият мавжудлиги сабабдур ва моддий борлиқ унсури бўлмиш сайёрадаги номоддий моҳиятли барча-барча мавжудликларда ирсий тузулма мавжуд, лек одамий мавжудот номоддий моҳиятли ўтроқ мавжудликлардаги номоддий моҳиятни номоддий жон атамаси бирла атамамиш, холос!

Мисолан, дарахтдаким, онда амал мавжуд, лек онинг моддий жисми одамий мавжудот моддий вужудига нисбатан қаттиқ турур, онинг сабаби онда зарраларнинг зичлик даражаси юқори эрур ва онда амал мавжуд эрканига қарамасдин зарраларнинг зичлик даражаси юққори эрканига сабаб онда амални вужудга келтирувчи номоддий жон мавжудлиги, лек ул номоддий жон они моддийлантирмишликда турмиш сирт зарралардин тарала турур номоддий жон унсурларин таралмоқ имконияти озаймишликдаги қонуниятда турмиш, холос.

Ёинки ўзга қонуният мавжудми?

Моддий борлиқ-коинот жамики унсурлари номоддий қонуниятли номоддий кучдаги нурнинг ҳаракатда совиб, моддийлана, зарравий қотмоқлигидин моддий намоёнликдадур, ул қотмоқлик ҳамким бўш фазода, совуқда кечур.

Ул совумоқликким, сайёрадаги тоғлар ўрта ҳароратли иқлимда ҳавво зич турмиш майдонлари қорланмас, сайёра юзасидин баландликда таркибида ҳаввода зарралар зичлиги сусаймишидин бўшлиқ пайдо бўлгач, ул сийрак зарравий қотмоқлик жараёнида фазо совуқлигидин қотур, онинг ул қотмоқлиги бўшлиқ-фазодин онинг зарралар зичлигидин бўшамиш моддий майдонига бўшлиқ-фазо совуқликнинг кириб келмоғи сабабли содир бўлмоғидин яна ўзга не қонуният мавжуд?

Ул номоддий моҳият, улким иссиқдур, ул иссиқлик номоддий нур сабаблидур. Номоддий қонуниятлар таралур номоддий борлиқдин ул номоддий нурким, ўта тездур, номоддий жон учун интилувчанлик, номоддий жондаги номоддий ақл унсурин эрса тез ишламоқ хусусиятин пайдо қилур.

Ўзгача эрмас, ўзгача қонуният мавжуд эрмас.

18+

Книга предназначена
для читателей старше 18 лет

Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.